Latest news

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  3 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  146 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  33 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

Шуҳрат Мақсудов: "Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз" News

Шуҳрат Мақсудов: "Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз"

"Бунёдкор" жамоаси 5 январь санасидан бошлаб ўз майдонида қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Асосий таркибнинг кўплаб футболчилари жамоани тарк этганига қарамай, машғулотларда бир неча янги ўйинчилар иштирок этаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг аксарияти эса жамоа учун бегона ҳисобланмайди. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов биз билан суҳбатда бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ассалому алайкум. Аввало, барчани кириб келган янги йил билан табриклайман. Ушбу йил тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик йили бўлсин. Қолгани топиладиган нарса. Ҳеч кимга сир эмас, жамоамизнинг 80 фоиз футболчилари тарк этди. Фурсатдан фойдаланиб, уларга раҳмат айтаман. Ўтган йили бир оила бўлиб ҳаракат қила олдик. Ушбу ўйинчилар билан фахрланаман. Боиси, аксариятини ёшлар жамоасидан бери биламан. Уларнинг ишларида омад тилайман. Футболчиларимизнинг етакчи жамоаларга ўтиши аввалги йил яхши мавсум ўтказганимизни англатади. Яширишнинг ҳожати йўқ, кучли учликдаги жамоаларга нисбатан биз қийинроқ вазиятда эдик. Шунга қарамай, иккинчи ўринни эгаллаган жамоадан икки очко ортда қолдик. Ҳаёт давом этади. Яқинда бош ҳомийимиз Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев билан учрашдик. Олдимизга жамоани қайтадан ёшлар билан шакллантириш вазифасини қўйди. Насиб қилса, бир-икки нафар тажрибали футболчилар атрофида ёш жамоа тузишни режа қилдик", - дейди Шуҳрат Мақсудов

- Жамоа йиғинида Дилшод Жўраев, Артём Филипосян, Усмонали Исмоналиев иштирок этмоқда. Уларни олиб қолиш режалаштирилганми?

- Барибир ҳар бир позицияга тажрибали ва номдор футболчи олиш керак. Боиси, таркибни дарҳол ёшартириш ҳам нотўғри. Ёшлар ўзларидан катта футболчиларга қараб ўсишади. Ўйлайманки, улар билан келишувга эришамиз. Нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўрнак бўлишади. Қолганини вақт кўрсатади. 

- Жорий йилда жамоа шахсан ўзингизни қўл остингизда йиғилиб, ўз имзонгиз билан шаклланади десак бўладими?

- Ўтган йили ҳам жамоага ўзим бош бўлганман. Таркибдаги ҳеч ким бегона эмас. Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев собиқ футболчиларимиз ҳисобланади. Айтганимдек, шаклланиш учун бироз вақт керак бўлади. Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика