Latest news

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  1 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  15 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  7 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Шуҳрат Мақсудов: "Аламли мағлубият" News

Шуҳрат Мақсудов: "Аламли мағлубият"

Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидаги АГМК 3:1 "Бунёдкор" учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Ўйинга тўхталишдан олдин бутун халқимизни Ҳайит байрами билан табриклайман. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жуда аламли мағлубият. Бу футбол. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, 1-таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Ҳатто 2-бўлимдаги пенальтили вазиятгача ҳам устунлик биз томонда эди. Вазиятлардан фойдалана билмадик. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.

- Нимани эвазига устунлик рақиб томонга ўтиб кетди, деб ўйлайсиз? Қизил карточка, ҳисоб ҳам "Бунёдкор" фойдасига эди...

- Яна бир бор такрорлайман. Биз устунликни топшириб қўймадик. Шунчаки, вазиятлардан фойдалана билмадик — омад келмади. 1:0 бўлиб турганда яна битта гол урсак, эҳтимол, барчаси бошқача бўлар эди. Бу футбол. Мен шогирдларимга ҳам ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Тўғри, ютқаздик. Лекин ҳаёт давом этади.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика