Latest news

08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  24 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123

Шу йил қуриб битказиладиган стадионлар. Энг йириги - Африкада, биттаси эса юлдузга ўхшайди News

Шу йил қуриб битказиладиган стадионлар. Энг йириги - Африкада, биттаси эса юлдузга ўхшайди

Футболга бўлган эътибор ва ушбу спорт тури мухлислари юзлаб миллионни ташкил этгани туфайли ҳар йили ўндан ортиқ янги стадионлар очилади.

Баъзилари жуда катта, баъзилари кичик бўлса ҳам шинам. Эътиборингизга жорий йилда очилиши кутилаётган 10та аренани ҳавола қиламиз.


1. "Поль Бийя Стэдиум" - Якунде, Камерун

Камеруннинг янги бош стадиони ўз бағрига 60 минг мухлисни сиғдира олади. Аренага амалдаги мамлакат президенти Поль Бийя номи берилган.

Камерун навбатдаги - 2021 йилда ўтказиладиган Африка Миллатлар Кубогига мезбонлик қилади.


2. Кот-д'Ивуар миллий стадиони - Абижан, Кот-д'Ивуар

Африканинг яна бир 60 минглик стадиони. Ушбу аренада Уилфрид Заа ва Николья Пепелар голлар уришади. Бу стадион худди аввалгиси каби Африка Миллатлар Кубоги учун қурилмоқда. Кот-д'Ивуар 2023 йилдаги мусобақа мезбони сифатида танланган.


3. "Стад Абделькадер Халеф" - Тизи-Узу, Жазоир

Ушбу аренага 50 мингдан ортиқ ишқибоз сиғади. Жазоир Африка Миллатлар Кубогида зафар қучганидан сўнг мамлакат президенти Абдулазиз Бутефлика "Кабили" клубининг янги аренаси учун пул ажратди.


4. "SC Stadion" - Фрайбург, Германия

"Фрайбург" сўнгги йилларда яхши ўйин кўрсатмоқда: Бундеслигада ўз ўрнига эга бўлди, бу йил хатто еврокубокларга даъвогарлик қилмоқда. Бундай жамоага янги ва замонавий арена ярашади. Ҳозирги стадион "Шварцвальд-штадион" ўз бағрига 24 минг, янгиси эса 34700 мухлисни сиғдира олади. Бу жиддий ўсиш.



5. "Стяуа"нинг янги стадиони - Бухарест, Руминия

Юлдуз шаклидаги ажойиб стадион "Стяуа"нинг эски аренаси ўрнига қурилади. Аренага 30,5 минг киши сиғади. Стадион атрофидаги машғулот майдонлари Евро-2020 учун Бухарестга ташриф буюрган жамоаларга база вазифасини ўтаб беради.


6. "Гюрсель Аксель" - Измир, Туркия

"Гўзтепа" клубининг янги аренаси жуда замонавий кўриняпти. Уни 2017 йилдан бери қуришмоқда. Сиғими - 25 минг киши. Гюрсель Аксель - маҳаллий футбол клубининг буюк сардори ва афсонаси.

Қизиқ, томдаги сайр қилиш зонасида футбол кўришнинг иложиси бормикан?


7. "Санга Стэдиум" - Киото, Япония

J-лигадаги энг кекса клублардан бири "Киото Санга" янги ва жуда чиройли аренага эга бўлди.


8. "Локхарт Стэдиум" - Майами, АҚШ

Бу Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клуби учун қурилаётган арена. Клуб жорий йилдаёқ МЛСда иштирок этиб, янги аренада юлдузларни ўйнатмоқчи.

Агар Бекхэм Америкага юлдузларни (гап Кавани, Модрич, Суарес ва хатто Месси ҳақида кетмоқда) олиб келса, 18 минглик стадион кичкиналик қилиши мумкин.


9. "Брентфорд Коммьюнити граунд" - Лондон, Англия

2016 йилда "Брентфорд" янги логотипни тақдим этди: Эски қалқон ўрнида арининг сурати пайдо бўлди. Тўрт йил ўтиб жамоа АПЛни орзу қилмоқда (айни дамда улар Чемпионшипда 6-ўринда).

Ҳозирги арена "Гриффин Парк"га 12 минг мухлис сиғади, бундай кўрсаткич билан Премьер-лигада ўйнаш - шармандалик. Янги стадион 17 минг ишқибозга мўлжалланган.


10. "Нью Плау Лэйн" - Лондон, Англия

Лондонда яна бир стадион пайдо бўлади. "Уимблдон" клуби сиғими 9 минг ишқибозни ташкил этадиган янги арена қурмоқда. Англия пойтахти ўлчовлари бўйича бу кичик майдончадек кўринар, аммо "Уимблдон" ҳозир 4 минг кишилик "Кингсмедоу" ўйнамоқда.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика