Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Шри-Ланка бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг ўйинини Таиландникидан 10 фоиз юқорироқ баҳолайман" News

Шри-Ланка бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг ўйинини Таиландникидан 10 фоиз юқорироқ баҳолайман"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 2-тури доирасидаги Шри-Ланка – Таиланд учрашуви (0:2) якунига етди.

Баҳсдан кейин Шри-Ланка устози Ҳассан Руми фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу халқаро турнир орқали йигитлар тажриба орттиришади. Улар 90 дақиқа давомида қўлидан келганини бажаришди. Биз ФИФА рейтингида 205-ўриндамиз, лекин бу аҳамиятга эга эмас. Рақиб дарвозасини ишғол қилганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Кейинги баҳсда бошқача ўйин намойиш этамиз. Ўзбекистон кучли ўйинчилардан таркиб топган экан. Мураббий сифатида шуни айтаманки, ривожланишдан тўхтаб қолмаймиз", – деди мураббий.

- Келгуси баҳсга қандай мақсадларингиз бор?

- Ҳар бир жамоага алоҳида режа тузганмиз. 

- Гуруҳ фаворитлари ўртасидаги фарқ қай даражада?

- Иккала жамоа ҳам кучли ўйин кўрсатади, бироқ Ўзбекистоннинг ўйинини 10 фоиз юқорироқ баҳолайман.

- Жамоа Осиё Кубогига чиқиш имкониятини деярли йўқотди. Гол ўтказиб юборгач, нега шогирдларингиз ҳужумга ўтиш орқали таваккал қилмасдан, ҳимояланишда давом этди?

- Рақиб бунга йўл қўймади, биз имкониятимиз борича вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика