Шоу: "Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди. Ўзимни у билан таққослай олмайман"
05 jul 2021 19:27
News
Шоу: "Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди. Ўзимни у билан таққослай олмайман"
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу Евро-2020'даги ўйинини Зинедин Зиданнинг 2000 йилги УЕФА Европа чемпионатида Франция термасидаги ўйинлари билан таққослашни инкор этди.
Украина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатининг чорак финал учрашувида Шоу 3 дақиқа 51 сонияда иккита голли пас берган бўлса, Зидан Евро-2000'да 14 учрашувда иккита голли узатма амалга оширган.
“Ғалати статистика. Менимча, бу яхши кўрсаткич. Аммо Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди ва ўзимни у билан таққослай олмайман. Албатта, бу кўрсатларнинг барчаси ёқимли, аммо ҳозир мен учун энг муҳими — турнир финалига йўл олиш, "Уэмбли"да ўйин ўтказиш ва Англия терма жамоаси мухлисларига қувонч бахш этиш", — дейди Шоу.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ярим финалида Англия–Дания ўйнайди. Учрашув Лондон шаҳрида 8 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments