Latest news

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  24 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Шота Арвеладзе янги мавсумдан олдин "Пахтакор"га қандай футболчилар олиб келинишини айтди News

Шота Арвеладзе янги мавсумдан олдин "Пахтакор"га қандай футболчилар олиб келинишини айтди

"Пахтакор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

Ўйлашимча учрашув биз учун яхши ўтди. Ўйинни назорат қилдик. Ҳар уч кунда майдонга тушаётган футболчилар ғалаба қозонишди ва мавсумдаги 105-голимизни уришди. Рақибнинг ўз вазифаси бор эди, улар кучли учликка киришга ҳаракат қилишмоқда. Биз эса чемпионликка эришиб бўлдик, аммо майдонга тушиб чироли футбол кўрсатишимиз керак. Яхши кун ва яхши ғалаба бўлди.

- Мавсум деярли тугади, "Пахтакор"нинг энг яхши футболчиси ким бўлди сизнингча?

- Битта футболчини алоҳида кўрсатиш қийин. Сабаби бутун мавсум давомида кўплаб футболчилар яхши ўйнашмоқда. Масалан, Машарипов бу йил 40та голли пас берди. Кимдир эса шунча гол урди. Футболда пас берган ўйинчи жуда муҳим ҳисобланади.

- Тақвим ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғриси ҳаммаси яхши кетаётганида тақвимга эътибор ҳам бермас экансан. Тўғриси бу ерга келиб илк бор "кўзгули" тақвимга гувоҳи бўлдим.

- Янги мавсумдан олдин қайси чизиқни кучайтирмоқчисиз?

- Ҳар бир чизиқда яхши футболчилар бўлишини хоҳлайман. Янги мавсумдан олдин бу таркибдаги футболчиларга рақобат туғдира оладиган ўйинчиларни олиб келмоқчимиз.

- Игорь Сергеев бу мавсум жуда сермҳсул ўйнамоқда...

- Агар ёдингизда бўлмаса 2017 йил иккинчи даврада 14та ўйинда 11та гол урганди ва чет элга кетганди. Игорь гол уришни билади, унда қийин даврлар бўлди, мухлислар уни қўллаб-қувватлашди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика