Latest news

01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  24 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим” News

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”

“Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди

- Баҳсга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Балки жамоамиз сафидаги бир қатор ўйинчиларда хориж йиғинларидаги чарчоқ аломатлари сезилгандир. Ўйин қизиқарли ўтди. Яратилган вазиятлардан фойдаланиб гол уришимиз даркор эди. Баҳсдан шундай хулосага келдимки, Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим. Ҳозир уч очкони хеч ким “совға” қилиб бермайди.  Рақибнинг ёш таркибини бугунги натижа билан табриклашни истардим. “Нефтчи”нинг ёш ўйинчилари бугунги баҳсда катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва натижада ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишди. “Пахтакор” навбатдаги баҳсларга эътибор қаратади ва энди яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлаймиз

- Бугун “Пахтакор” рақибни писанд қилмадими ёки “Нефтчи” рақибга жиддий қаршилик кўрсатдими?

- Бугун “Нефтчи” жиддий қаршилик кўрсатди. Рақибни менсимадик деган фикрдан йироқдаман. Ўйлашимча, фарғоналиклар хар бир баҳсда мана шундай кучли ўйин кўрсатишади. Бу биринчиси эмас. Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак. “Нефтчи” мисолида айтаманки, рақиб битта вазиятдан аниқ фойдаланди ва гол киритди.  - деди Шота Арвеладзе


Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика