Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  3 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  16 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди" News

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва футболчи Тиаго Безерра иштирок этди.

- Умуман олганда қийин учрашув ўтказдик.  Ўйиндан аввал футболчиларга "Қўқон-1912" жамоаси яхши ва тартибли ҳимояланиши ҳақида суҳбат чоғида уқтиргандик. Улар кўп гол уришмаётган бўлсада, ўз дарвозаларидан ҳам кам тўп ўтказиб юборишган. "Қўқон-1912" бугунги баҳсга қадар атига тўртта гол қўйиб юборганди. Қўқонликлар ўйин ташкил этишда ҳам яхши. Уларга гол уриш жуда қийин юмуш. Баҳсни ўзимиз истагандек бошлай олмадик. Фақатгина гол ўтказгач ўзимизга келдик. Суперлига жуда қийин лигага айланган. Ҳар бир тур муросасиз ўтмоқда.Ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Суперлигада пешқадам бўлиш осон эмас. Бу биз учун сюрприз эмас.

Мен жамоа ўйинини ҳужумкор ва ҳимоя билан балансни ушлаган ҳолда йўлга қўйишни истайман ва "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби шундай. Аввало ўз жарима майдончамиз олдида ўтириб қолишни истамайман. Бизда ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди. "Пахтакор" доим учрашувни ўз назорати остида ўтказиши лозим. Бизнинг ўйин шунга қурилган. Шунчаки ҳужумларимизни голга айлантиришда муаммолар мавжуд. Охирги зарбаларни беришда оқсамоқдамиз.

Андреевни узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтгани билан табриклайман. Оғир жароҳатдан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёнида фаол ишлади. Бу унинг меҳнатлари самараси бўлди. Чунки бу каби жиддий жароҳатдан сўнг майдонга қайтиш осон иш эмас. Унинг йўқлигида Козак чап қант ҳимоячиси вазифасида яхши ўйнади. Эндиликда эса ўзининг аввалги жойи - таянч ярим ҳимоясига қайтди. Бу нуқтада Козак деярли бир йил ошиқ вақт ўйнамаганди. Шу боисдан ҳам унга бу имкониятни тақдим этдим. Ўйлайманки, у эски жойида ёмон ҳаракат қилмади. Уй ўйинлари орқали уни яна эски жойига мослаштириш нисбатан осон кечади. 

Шерзод Аъзамов асосий таркибга киритилганди. Аммо ўйинолди чигалёзди машқида оёғида оғриқ сезгани боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, жароҳати жиддий бўлмайди ва келаси баҳсга қадар майдонга қайтади.

Тиаго Безерра: "Бу жамоага қарши қийин баҳс бўлиши аниқ эди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уларни кўпини қўлдан бой бердик. Ушбу дурангдан қайғуга тушмасдан кейинги беллашувга тайёргарлик кўришимиз лозим"

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика