Шота Арвеладзе: "Машъал" Бундеслига жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда"
07 jul 2020 22:15
News
Шота Арвеладзе: "Машъал" Бундеслига жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда"
- Рақиб ҳақида илиқ фикрлар айтмоқчиман. Уларнинг охирги учта ўйинини жиддий кузатдик. Улар Германия бундеслигаси жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнашмоқда. Бу 5-2-3га ўхшайди. Анча қизиқарли тактика деб айтиш мумкин. Ўзбекистонда бундай ўйнаётган илк жамоа сифатида "Машъал"ни айтаман. Жамоанинг ўзи ҳам анча қизиқарли. Бугун биз майдонда яхшироқ ҳаракат қилдик, кўплаб имкониятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек тез ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ташаббусга эга бўлдик. Ўйлашимча, натижа баҳсга мос бўлди. Лекин биз аввалгидек яхши ҳолатга қайтиш учун кўп ишлашимиз керак. Жисмоний жиҳатдан кичик муаммолар кўзга ташланди. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, энг яхши ҳолатга қайтишга интиламиз.
Дердийок ҳам, Сергеев ҳам юқори савиядаги ҳужумчилар. Эҳтимол, уларнинг бирга ўйнайдиган пайти бўлиб қолар. Бир-икки марта учрашув охирларида шундай қилдик. Улар бир хил услубда ўйнайдиган бўлгани учун кўп бирга ўйнатиш осон эмас.
Ўйинлар давомида турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Шу сабабли Сайфиевни ўнг қанотда, Комиловни эса чап қанот ҳимоясида ўйнатиб, ўзимизни текшириб олдик. Абдуллаев учун жуда хурсандман. У узоқ муддатли танаффусдан кейин майдонга қайтди. Бу билан уни табриклайман.
Comments