Шота Арвеладзе: “Иккита голни ҳам ўзимиз “совға” қилдик”
31 jan 2018 01:28
News
Шота Арвеладзе: “Иккита голни ҳам ўзимиз “совға” қилдик”
“Ал Гарафа” – “Пахтакор” (2:1) учрашувидан кейин “шерлар” устози Шота АРВЕЛАДЗЕ матбуот анжуманида иштирок этиб, учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.
- Рақибни ғалаба билан табриклайман ва уларга мусобақада омад тилайман. Биз оддий хатолар сабабли икки гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик вазиятни ўзгартиришга уриндик, аммо ўйинни қўшимча бўлимларга ўтказиш имкониятидан фойдалана олмадик.
- Иккинчи бўлимда жамоа кучлироқ ўйнади? Бунинг сабаби нимада?
- Жисмоний тарафдан улар яхши ҳолатга кириб боришяпти. Қолаверса, натижа туфайли биз олдинга ўтишга мажбур эдик. Ҳар икки голни ўзимиз олиб келдик. Дастлаб пенальти, кейин эса кутилмаган зарба. Уларни рақибга “совға” қилдик. "Гарафа" бошқа бирорта имконият яратмади... Футболчилар ҳам оддий инсон. Улар хатоларга йўл қўйиб туришади.
Link :
Source : "Пахтакор" ФКнинг Телеграмдари расмий каналии
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments