Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   0 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Шота Арвеладзе: "Дунёдаги ҳеч бир жамоа мухлисларсиз соврин ютолмайди" News

Шота Арвеладзе: "Дунёдаги ҳеч бир жамоа мухлисларсиз соврин ютолмайди"

"Пахтакор"нинг кечаги машғулотидан кейин жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзега бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.


"Ажойиб жамоада иш бошлаганимдан хурсандман. Илк таассуротларим жуда илиқ. Жамоа билан ишга киришдик. Буёғига белни бақувват қилиб ишлаймиз. Ишлаш керак, очколарни жамғариш лозим. Турнир жадвалида бизга очколар етмаяпти. Бу эса ишлашга қўшимча куч ва мотивация беради. Ишлаймиз, қолганини эса вақт кўрсатади. Ҳеч нарса бир зумда бўлмайди. Муҳими, иштиёқ кучли. Нафақат менда ёки футболчиларда, балки бутун клуб, раҳбарият ва клуб президентида иштиёқ кучли. Шу фурсатда клуб президенти Бобур Шодиев алоҳида раҳмат айтаман. Тез фурсатда барча ишлар яхши тарафга ўзгарди. Ҳаммаси чиройли тарзда давом этмоқда. Ташкилий ишлардан тортиб бошқа жиҳатлар ҳам профессионалларча ёндошилмоқда. Жамоадаги муҳит аъло даражада. Жуда қисқа вақт ичида жуда катта ишлар амалга оширилди. Бу жараёнлар 3-4 ҳафта ишлаш учун эмас, узоқ йиллар давом эттирилиши учун қилинмоқда. Мақсадимиз шунчаки 25 нафар футболчи ва мураббийлардан ташкил топадиган кучли жамоа тузиш эмас, балки супер клуб тузиш", - дея илк таассуротлар ва фикрлари билан ўртоқлашди Шота Арвеладзе.


- Машғулотлар ўзгача руҳда, бошқача ёндошув остида ўтмоқда...

- Ҳеч қандай янгилик бўлаётгани йўқ. Янги нарсаларни ўйлаб топаётганимиз йўқ. Биз одатий машғулотларни ўтказяпмиз. Аксинча, янада янгиликлар қилиш, машғулотларда тактик ва жисмоний ҳолатларга янада кўпроқ эътибор қаратимишиз керак.

- Селекция ишлари ҳали яна давом этадими?
- Кўрамиз. Агарда бизга тўғри келадиган футболчини топсак ва албатта жамоалар улар билан музокара ўтказишга ҳамда уларни сотиб олишга ҳуқуқ беришса, унда балки яна 2-3 футболчи келиши мумкин.


- Айни пайтга келиб жамоа уч нафар легионер футболчини олди. Лимит бўйича "Пахтакор" яна битта осиёлик футболчини сотиб олиш имкониятига эга. Ушбу лимитдан ҳам фойдаланиш режаси борми?
- Албатта йўқ эмас. Лекин жамоамизни кучайтириши ва ўйинимизни осонлаштира оладиган футболчи бўлса бўлгани. Айнан осиёлик легионер бўлиши шарт эмас. Маҳаллий футболчи бўладими бунинг фарқи йўқ. Муҳими, бизнинг талабларимизга жавоб берса бўлди.

- "Пахтакор" легионерлардан ташқари яна икки нафар маҳаллий футболчилар: Аъзамов ва Суюновни сотиб олди. Буни клуб раҳбарияти ҳал этдими ёки шахсан ўзингиз ҳам уларни кузатиб бўлгач сотиб олиш фикрини илгари сурдизми?
- Албатта бу трансферда шахсан ўзим иштирок этдим. Бунда менга ўзбек футболини яхши биладиган ва тушунадиган инсонлар кўмаклашишди, маслаҳатлашишди. "Пахтакор"да шу икки позиция бўйича футболчилар кераклиги сабаб Аъзамов ва Суюновни олишга қарор қилдик.

- Мураббий сифатида сиз тактик схемадан келиб чиқиб футболчи танлайсизми ёки аксинча, мавжуд футболчиларга қараб тактикани белгилайсизми?

- Яхши савол. Мен биринчи навбатда таркибдаги мавжуд футболчиларга қараб тактик схема танлайман. Бирданига ҳамма нарсани ўзгартириб юбориб бўлмайди. Асосан маҳаллий ўйинчилардан келиб чиқиб иш юритамиз. Ҳозирча уч нафар легионер жалб қилдик. Мен биринчи навбатда бу ерда қўл остимдаги футболчиларга қараб тактик схемани белгилайман.

- Туркиядаги йиғинда асосий эътиборни нимага қаратмоқчисиз?
- Туркияда учта ўртоқлик ўйинини ўтказамиз. Йиғинда ҳар томонлама ишлаймиз: тактик, жисмоний, ўйин ташкиллаштириш ва бошқа бир қатор жиҳатларга эътибор қаратамиз.

- Мураббий сифатида жамоани қандай фалсафа асосида ўйнатасиз?
- Мен ҳозир бирор янги нарса айтаман, деб ўйламайман. Умуман олганда барча мураббийлар яхши ва чиройли футбол ўйнашни истайди. Мен ҳимоявий ўйнайдиган ва дарвозамиздан гол ўтказиб юборишдан қўрқадиган мураббий эмасман. Мен гол уриш футбол ўйнашни ёқтираман. Агарда биз гол ўтказиб юборган тақдиримизда, якунда таблодаги урган голларимиз сони қўйиб юборилганидан кўп бўлса бўлгани. Мен асосан контакларга бой, ҳужумкор, тажовузкор футбол ўйнашни истайман. Кейин жамоалар анъаналарига эътибор бераман ва уларни инобатга оламан. Мен жамоа танлаганимда уларни анъаналарига, услубига монанд ўйнашга интиламан.
Менимча, "Пахтакор"ни кўпчилик техник, ҳужумкор футбол ўйнашини севишади. Умид қиламанки, бу ердаги инсонлар, мухлислар стадионга келишади ва "Пахтакор"ни кўришга ошуғишади. Стадионга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлашади, деган умиддаман.
Ростини айтаман, мен стадионда жуда кўп ишқибозларни кўришни истардим. "Пахтакор" стадионида 4-5 минг эмас, 20-25 минглаб ишқибозлар келишини истайман. "Пахтакор"ни ниманидир ютишини кутиб, кейинчалик стадионга келиш бу нотўғри ёндошув бўлади.
Биз ҳаммамиз биргаликда ғалаба қозонишимиз лозим. Шуни унутманглар, дунёдаги ҳеч бир жамоа мухлисларсиз бирор натижага эришмайди ёки соврин ютолмайди.
"Пахтакор"нинг катта анъаналари бор. Биз ҳужумкор футбол ўйнаймиз ва 5-6 минг ишқибоз "Пахтакор"га ярашмайди. "Пахтакор" стадионига 30 минглаб ишқибозлар тушиши керак.
Биз шу кунни интизорлик билан кутамиз ва бунинг учун ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика