Latest news

04:25Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"  1 04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  0 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  324 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  17 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  63 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0

Шота Арвеладзе "Динамо" билан дурангдан кейин нималар деди? News

Шота Арвеладзе "Динамо" билан дурангдан кейин нималар деди?

"Динамо" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Авваламбор, рақибимиз «Динамо» жамоасини ўз навбатида эътироф этиш керак, улар жиддий қаршилик кўрсатиб, майдонда курашишга мажбур эта олишди. Умуман олганда, биз ўз ўйинимизни ҳар бир баҳсда ҳам намойиш этолмаяпмиз. Шунга қарамай, ҳар бир очко учун жиддий кураш олиб боришимизга тўғри келаяпти. Кўрсатаётган ўйинимиз ёқадими ёки йўқ шогирдларим бугун охиригача кураш олиб боришди. Улар бугун 90 дақиқа туриб беришди. Бу бизнинг стандарт ўйинимиз эмас, бу мен йигитлардан ҳар ҳафта талаб қиладиган ўйин эмас. Биз ўйинимизни яхшилашимиз лозим.

- Умуман олганда, «Динамо»дан қандай ўйин кутган эдингиз?

- Олдинги ўйинлардан келиб чиқиб, «Динамо»нинг агрессив футбол билан қарши ҳужумлар орқали ўйнашини кутган эдим. Чунки уларда жуда тезкор ҳужумчилар бор. «Динамо» мен кутмаган даражада ўйнади демаган бўлардим. Мени кўпроқ «Пахтакор» ҳайратлантирди. Чунки бугун биринчи бўлимда биз ҳар бир иккинчи тўп оширишни «Динамо»га ютқаздик. Тўпга биринчи бўлиб эгалик қилишда ютқаздик. Айнан шу туфайли ўйинимизда муаммолар келиб чиқди.

- Икки очко йўқотилдими ёки бир очко қўлга киритилди?

- Бу савол ўйиндан олдин берилганда икки очко йўқотдик деган бўлардим. Ўйиндан кейин эса айтишим мумкинки, бугун 1 очкони қўлга киритдик.

- Шота, Самарқандга илк бор ташриф буюрдингиз. Таассуротларингиз қандай?

- Чинданам, ушбу ажойиб шаҳарга илк бор ташриф буюрдим. Вақт тиғизлиги боис кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бемалол сайр қила олмадим. Умид қиламанки, менда Самарқандни зиёрат қилиб кетиш учун яна вақт бўлади ва мен бу ергага келиб, қадимий шаҳарга сайёҳат қиламан.



«Динамо» клуби Матбуот хизмати

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика