Latest news

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  0 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Шота Арвеладзе: "Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди" News

Шота Арвеладзе: "Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди"

Суперлиганинг 1-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда барчани янги мавсум билан табриклайман. Интизорлик билан кутилган футбол мавсумига старт берилди. Суперлигани ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат. Қийин учрашувни ўтказдик. Бугун рақибдан кўра кўпроқ вазият яратдик. "Сўғдиёна" биринчи бўлимда фақатгина биргина зарба йўллади.

Иккинчи бўлимда Раҳматуллаевни майдонга тушуриш орқали майдон марказидаги ўйин яхшиланди. Танаффусда футболчиларга олдинги чизиқда кўпроқ ҳаракат қилишни, ҳужум орқали рақибга кўпроқ босим уюштиришни уқтиргандим. Бизга ғалаба зарурлиги ва мавсумни уч очко билан бошлаш ниҳоятда муҳимлигини айтиб ўтдим. Танаффусдан кейин жамоамиз ташаббусни буткул ўз қўлига олди ва ҳақли равишда ғалаба эришдик.

Нафақат бизда, балки чемпионатдаги бошқа кўплаб жамоаларда ҳам кучли таркиб мавжуд. Чемпионат барибир 15 футболчи билан ўтказилади. Афсуски биз ОЧЛда иштирок этмаймиз. Учинчи фронтда ҳам иштирок этганимизда яна бир нечта футболчиларга эҳтиёж сезиларди.

Баҳром Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди. Демак уни қанотда эмас, балки ҳужумчи ортида ўйнатган кўпроқ фойда. Бу мени шахсий фикрим. Чемпионат ҳали энди узоқ давом этади. Бизни жуда қизиқарли ва қизғин ўтадиган Суперлига кутмоқда.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика