Latest news

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  3 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Шошилмади — Маэстро News

Шошилмади — Маэстро

"Пахтакор"нинг кечаги ёрқин ўйинини жуда кўпчилик эътироф этди.

Очиғи, стадионда ҳам ажойиб муҳит ва кичик аншлаг кузатилди. Тўғри, стадион лиқ тўлгани йўқ. Лекин мазкур баҳайбат ўйингоҳни тўлдириш учун Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйин ёки "Пахтакор" шундай дадил ўйнашда давом этмоғи лозим.

"Ал Садд" билан ўйинда жуда кўпчилик кучли "Пахтакор"ни кўрганини такрорлаяпти. Аслида мавсум стартидан буён кучайган, ўйин сифатини яхшилаб, бундан наф чиқараётган жамоани кўряпмиз. Аввал ҳам таъкидлаганимдек, "Пахтакор"даги ички муҳитнинг яхшилангани жамоанинг натижалари ва ўйинида ҳам тобора ўз аксини бермоқда.

"Насаф"га қарши ўйиндаги ҳакамнинг хатолари таъсирида "Пахтакор" манзили тарафга нисбатан негатив яна пайдо бўлишни бошлаганди. Бу табиий жараён. Яна ҳакамлар хатоси ва баъзилара ўша эски тасаввур пайдо бўлгандек таассурот қолдирганди.

Жуда кўп айтилганидек, айниқса Бердиев матбуот анжуманида таъкидлагандек, бу "Пахтакор"га ҳакамлар ёрдами керак эмас. Бу жамоа ўз кучига, мураббий танлаган фалсафа ва йўлга қўйилган ўйин услубига таяниб футбол ўйнайди.

Кўпчилик буни кечаги Хави, Габи ва Бағдод Бунеджа каби жуда ўткир "снайпери" бор "Ал Садд"га қарши баҳсда яна бир бор гувоҳи бўлди. Тан олиш керак, "Ал Садд" Хави фактори эвазига "Пахтакор" дарвозасини икки маротаба аниқ пойлади. Бу ерда ортиқча савол ёки эътирозга ҳожат йўқ. Маэстро ўз ишини қилди.

Аксинча, бошқа бир жиҳат, "Пахтакор" мазкур муаммолар тўсиғидан қай тариқа дадиллик билан ўтгани эътиборга молик. Хавининг биринчи голидан кейин "Пахтакор"ни нафақат тажрибали ва юксак футболчиларга эга жамоа олдида нима қилиши қизиқ, балки янги мавсумда илк бор биринчи бўлиб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгач қандай йўл тутиши мен учун янги ва катта саволга айланди.

Очиғи, Хожиакбар Алижоновнинг супер голигача ва голидан кейинги ўйини юқоридаги биринчи жиҳат, яъни Арвеладзе жамоаси ўша эски ишини бемалол эплай олишини тушунишим учун етарли бўлди. Хавининг жарима зарбасидан йўллаган заргарона голидан кейин ҳам вазият ўнглангани ҳеч бир саволга ўрин қолдирмади.

Ўша-ўша "Пахтакор", ҳеч қандай рақиб жамоани асл ўйин қиёфасини ўзгартиришга мажбур эта олмаслиги кишини қувонтирди. Қатъи ўйин услубига риоя этган ҳолда ўз услубидан воз кечмайдиган жамоани кучли рақиб ҳам ҳурмат қилишга мажбур бўлади. Кеча шу нарса исботланди.

"Пахтакор" жорий мавсумда илк бор биринчи бўлиб гол ўтказди ва ўйин давомида икки маротаба ҳисобда орқада қола туриб вазиятни ўнглади. Мавсум давомида илк маротаба бундай қийин вазиятга тушган, яна кимсан Хави ва Габи ўйнаётган жамоага қарши, минглаб мухлислар қаршисида ўйнаган "Пахтакор" бу қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтгани жамоада характер шаклланганидан дарак беради. Бу жуда муҳим жиҳат. Қийин синовдан жамоа кўнгилдагидек ўтди, назаримда. Тўғри, ғалаба қозонмади. Аммо кечаги ҳолат, эпизодлар ва ўйин сценарийсидан келиб чиқсак, дуранг натижаси қониқарли натижага тенг. Деярли ғалабага тенг дуранг. Қувонарлиси, жамоа футболчилари ўйиндан кейин тўлиқ потенциалларидан фойдаланишмаганини ҳис этиб туришди. Чунки ғалаба тўпини киритиш учун ҳам етарлича вазиятларга эга бўлинди. Қайсидир маънода учинчи голни уришда омад етишмаган бўлса, баъзида жамоа иккинчи бўлим ўртасида бироз толиқиб қолгани ўз таъсирини кўрсатди. Нафақат жисмоний чарчоқ, балки жамоа руҳан ҳам анча кучни сарфлаганди. Жуда кўп эмоция сарфланди.

Кечаги ўйиннинг дангал хулосаси шуки, "Ал Садд" фақатгина Хави фактори эвазига дуранг ўйнади. Жамоавий ўйинда ёки қолган индивидуал ҳаракатларда "Пахтакор" рақибидан ҳеч бир жабҳада қолишмади, балки улардан устунлигини намойиш этди.

Ваҳоланки "Ал Садд" таркибида Қатар терма жамоасининг асосий ўзаги, яқиндагина Осиё чемпионлари бўлган футболчилар, Жаҳон ва Европа чемпиони Хави, "Атлетико" билан Испанияда тенгсиз бўлган Габи каби юқори элитани кўриб пишган футболчилар жамланмаси йиғилганди. Аммо кеча "Пахтакор" ўйин тарафлама рақибидан очиқчасига устунлик қилди.

Хавининг голлари ижро маҳорати хосили. "Пахтакор"нинг голлари позицион ва комбинацион ҳужум мевалари.

Яна бир жиҳат, нафақат Осиё, балки жаҳонда гол уриш бўйича ҳақиқий гол-машинасига қиёсланаётган Бағдод Бунеджа "Пахтакор" мудофаа чизиғи вакиллари томонидан мустаҳкам ушланди, буткул зарарсизлантирилди. Деярли имкон берилмади. Ўтган йили Қаршида Голбан уддалаган ишни, бу сафар Игорнинг собиқ жамоадоши Аъзамов такрорлади. Акром Афиф ҳам яққол кўриниш беролмади, захирадан туширилган Ҳайдосга имкон берилмади. Қисқа қилиб айтганда, "Пахтакор"нинг барча чизиқ вакиллари ўз ишларини аъло даражада уддалашди.

Тошкентдаги сермаҳсул дуранг, нариги ўйиндаги "Персеполис" ғалабаси "Пахтакор"ни гуруҳда пешқадам сифатида қолишини таъминлади.

Қатардаги ўйинда Тошкентдагидан қийинроқ бўлади. Лекин "Пахтакор" жамоавий ўйин эвазига "Ал Садд" билан меҳмонда ҳам ўйнай олишини кўрсатди. Буни Доҳада исботлаш қолди холос.

Ўйиндан аввал "Ал Садд" бош мураббийи Жезуалдо Феррейра "Пахтакор" деярли ўртадаги баланс меъёрини бир маромда ушлайдиган жамоа эканлигини айтиб, идеал жамоага қиёслаганди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам менга қараб, кечаги гапим бугун исботланди, деган ишорани қилди. Бу рақибга берилган холисона баҳо ва эътирофга тенг.

Хави ҳам "Пахтакор"нинг ўйини ва кучини муносиб баҳолаб, алоҳида эътироф этди. Жалолиддин Машариповнинг индивидуал ҳаракатларини таъкидлаб, жамоанинг ҳар иккала қаноти жуда катта хавф солганини қўшимча қилди.

Очиғи, рақиб томони бизнинг жамоалар ҳақида шунчаки навбатчи шаблон фикрлар ўрнига тан олиб қайд этган жиҳатларини эшитиш янада ёқимли бўлди.

Футбол, ўйин, натижа ва "Пахтакор"нинг характери кишини қувонтирди, ёқимли бўлди. Фақатгина кечаги ўйин учун жамоалар тенг миқдорда 1 очкодан олишгани бироз алам қилди. Назаримда, "Пахтакор" кечаги ўйини учун 1 очкодан кўпроғига муносиброқ кўринди. Бироқ футболда бир футболчининг юксак даражаси ва ижро маҳорати натижа учун қанчалик фарқ беришини амалда кўрдик.

Шу ўринда Арвеладзе ҳақида: Ўтган йили Қаршидаги ўйиндан кейин "Пахтакор"да мураббий имзоси кўрина бошлагани, Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин мақолада айтганим, яъни нега Арвеладзега бу қадар кўпроқ берилган ишонч кредити ва унинг услуби учун маълум вақт талаб этилиши. Ёки чемпионат тугаганидан сўнг катта интервьюда айтилган гаплар ва якунда муаллиф томонидан берилган хулоса ва янги мавсумдаги гаплар.

Ҳозирча, айтилган гаплар ҳақиқатга мос келмоқда. Натижа яхшиланиб, ўйин шаклланишда давом этмоқда. Мураббий Тошкентга келганидан сўнг барча жиҳат тарафлама юқорига ўсиш кузатилаётганини англаш қийин эмас.

Мисол учун, Арвеладзе 2017 йили жамоани иккинчи даврада қабул қилди ва дастлабки ярим мавсумида бронза медалларига эга чиқди. Ўтган йили бронза кумушга айлантирилди. Бу йили ҳозирча жамоа юқори тезликда, муҳими, ишончли ва дадил кетмоқда.

Арвеладзенинг дастлабки ўйинида "Пахтакор" стадионига ўртача 2-3 минг мухлис тушарди. Ўтган йили бу кўрсаткич ўртача 8 мингга яқинлашди. Жорий мавсумда эса нафақат ўйин сифати ёки натижа кескин ўзгармоқда, балки томошабин ташрифи ҳам юқорилаб кетмоқда.

Қайтараман, ҳозирданоқ мураббий янги мавсум миссиясини бажарди, деб баралла айтишга жуда эрта. Бу шунчаки бошланғич йўл. Манзил эса ҳали узоқ. Лекин қилинган ва қилинаётган ишлар эътирофга муносиб. Клуб тизимида, ишлаш жараёни, машғулотлар дастури тартибига риоя этиш, ҳар бир кичик деталга эътибор билан ёндошув ва ҳоказо.

Арвеладзенинг "Пахтакор"да футбол маданиятини ўзгартираётгани ўзбек футболига ҳам яхши тарафлама таъсир этишни бошлаган. Шу нарса янада муҳимроқ.

Мени янада хурсанд қилаётгани, янги мавсумда чемпионатимизда кучли мутахассислар ишлашмоқда. Янада қадрли тарафи, Қосимов, Абрамов, Бердиев сингари етакчи мутахассисларимиз нисбатан қийин ҳолатдаги жамоаларимизни бошқаришмоқда. Айнан улар қийин шароитда ҳам футболчиларни, жамоаларни юқори чўққига олиб чиқиш салоҳиятига эга. Шу тарафлама олиб қаралса, бу йилги чемпионат ва умуман футбол мавсуми менга жуда ёқмоқда.

Футболда мураббий имзоси нақадар катта аҳамият касб этиши яна бир бор исботланмоқда. Арвеладзе эса мазкур имзони чангиб қолган клуб тизимидан бошлади. Шошилмади — Маэстро.

Author :
Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика