Latest news

20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  1 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  65 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  22 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  6 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  3 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  3 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1

"Шўртан"нинг логотипи янгиланди News

"Шўртан"нинг логотипи янгиланди

Бугундан эътиборан “Шўртан” Профессионал футбол клубининг логотипи янгиланди.

Замон шиддат билан ўзгармоқда. Ҳар жабҳада ривожланиш, янгиланиш ва олдинга интилиш жараёнлари кузатилмоқда. Бу ҳолатни футбол соҳасида ҳам кўришимиз мумкин. Айнан шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, бундай ижобий ўзгаришларни “Оқ бўрилар” жамоасида ҳам сезишимиз мумкин.

Логотип юнонча - логос сўзидан олинган бўлиб, рамз, белги маъноларини билдиради. Унинг замирида бирор бир корхона, ташкилот ёки уюшманинг тарихи, анъаналари акс эттирилади.

“Шўртан” жамоасининг янги талқиндаги рамзида ҳам ана шу нозик жиҳатлар эътиборга олинган. Логотипнинг пастки томонида клубнинг ўткир кўк ранги ўрин олган. Унинг фонида ҳар қандай кишининг ҳам диққатини ўзига тортадиган оқ бўрининг расми туширилган. Бўри - айнан “Шўртан” жамоасининг лақаби эканлигини маълум. Бўрилар табиатда йиртқич ҳайвонлар туркумига киради. Аммо логотипда ўрин олган бўри - курашдан қочмайдиган, узоқни кўра биладиган ақилли ва кучли жонивор тимсолида гавдалантирилган.

Ўртада футбол тўпи ва унинг икки ён томонида "Шўртан” ПФКнинг раман ташкил топган 1994 йил санаси ёзиб қўйилган.

Юқори қисмда эса лотинча SHFC (яъни Шўртан Футбол Клуби), деган  сўз ёзилган.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика