Latest news

19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  3 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  5 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  1 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  8 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  10 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2 15:16Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди  36 14:55Слот АПЛда стандарт вазиятлар билан боғлиқ оммавий тренддан норози  3 14:27Самвел Бабаян бошқарган жамоалар "Қизилқум"га ютқазмаган  3

“Шўртан” — “Вилоят Ҳокими” Кубоги соҳиби! News

“Шўртан” — “Вилоят Ҳокими” Кубоги соҳиби!

Бугун Қарши Давлат Университети сунъий қопламали майдонида севимли жамоамиз “Ҳоким Кубоги” финалида яна бир Ғузор жамоаси ШГКМ билан беллашди. Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ғолиблар қўшимча бўлимларда аниқланди.

Дастлаб 3-ўрин учун курашишга киришган “Юниред” ва “Микрокредитбанк” жамоалари ўртасидаги беллашувда тошкентликлар 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллашди.

Бош соврин учун севимли жамоамиз Ғузорнинг яна бир жамоаси ШГКМ билан беллашди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда дастлаб вакилларимиз ҳисоб очишди. 55-дақиқада Муҳриддин Зоиров ҳисобни очди — 1:0. Аммо орадан кўп ўтмай 63-дақиқада Фахриддин Норпўлатов ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди. 97-дақиқада Бекзод Сувонов ғалаба тўпини киритди.

Бу мусобақа янги футбол мавсуми старти олдидан жамоамиз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

Тақдирлаш маросимида “Шўртан” профессионал футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин, “Насаф” футбол клубининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиевлар иштирок этишди.

Мусобақа сўнггида жамоамизга Қашқадарё Вилояти Ҳокими Кубоги ҳамда мусобақани ўтказишда ёрдам берганлиги учун “Шўртан” футбол клубининг бош менеджери Шамил Ярулин махсус ташаккурнома билан тақдирланди. Ғолиблар қиммат баҳо совғалар билан топширилди.

Қарши. 25.02.2023

“Шўртан” — ШГКМ 2:1

Голлар: М. Зоиров 55ʼ, Б. Сувонов 97ʼ, — Ф. Норпўлатов 63ʼ

Бош ҳакам: Комилжон Расулов.

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Лазиз Абдураупов.

Захира ҳаками: Элнур Дониёров

“Шўртан”: 25. Шерзод Абдураимов, 3. Ҳожиакбар Юнусов, 19. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 21. Азамат Абдураимов, 97. Жамшид Қобулов, 30. Жасур Умаров, 27. Аброр Саримсоқов, 76, Сардор Теляков, 7. Бекзод Сувонов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 10. Муҳриддин Зоиров.

Захира: 1. Амир Лутфуллаев, 71. Суҳроб Эшбоев, 5. Жаҳон Ҳусанов, 9. Жаҳон Сафаров, 6. Шаҳбоз Нуриддинов, 20. Бобур Давлатов, 8. Зафар Полвонов, 11. Асадбек Самариддинов.

ШГКМ: 1. Асадулло Полвонов, 5. Ахрор Ҳамраев, 18. Санжар Тўрақулов, 4. Шаҳзод Абдуваитов, 6. Элбек Отақулов, 15. Фаҳриддин Норпўлатов, 77. Аслиддин Лутфуллоев, 23. Фарҳод Намозов, 10. Элнур Жорияқулов, 7. Анвар Шомуродов, 11. Сайфулло Шодмонов.

Захира: 12. Фурқат Равшанов, 13. Беҳруз Собиров, 8. Бахтиёр Бўриев, 3. Бунёд Исмоилов, 17. Алибек Давлатов, 2. Отабек Худойбердиев, 14. Шерали Жўраев, 20. Мавлон Абдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика