Latest news

10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  10 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  10

“Шўртан” учинчи йиғинни бошлади News

“Шўртан” учинчи йиғинни бошлади

Бугундан эътиборан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари қишки ўқув-йиғин машғулотларининг учинчи босқичини бошлаб юборишди.
Аввалдан ишлаб чиқилган режага кўра бу босқич ҳам пойтахтда ташкиллаштирилади.

Хабарингиз бор, Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа 7-19 январь кунлари Ғузорда (биринчи босқич) кейин эса 25 январдан 5 февралга қадар бўлган муддат оралиғида Тошкентда (иккинчи босқич) тайёрланишди.

Айни шу кунларда бўладиган машғулотлар жараёни яна Олий лигага қайтиш мақсадида жиддий тайёрланаётган жамоа учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бу даврда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилиши режалаштирилган. “Шўртан” футболчилари машғулотлар билан бир қаторда, нафақат синов назорат учрашувларини ўтказишади, балки ҳар йили мавсум арафасида ташкиллаштириладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишади. Бундай ҳолатда бош мураббий Мухтор Қурбонов футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун кўпроқ имконият беришни ҳам кўзлаб турибди. Яъни йиғинда қатнашаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ПФЛ Кубоги турнири ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга имкон қадар 90 дақиқадан туширишни ўйлаб турибди.  

Эслатиб ўтамиз, “Оқ бўрилар” жамоаси ПФЛ Кубогидаги дастлабки учрашувларини эртага – 11 февраль куни “Навбаҳор”га қарши ўтказади.   

“Шўртан” жамоасининг жойлашган гуруҳи ва ўйинлари тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“D» гуруҳи
«Навбаҳор» (Наманган)
«Локомотив» (Тошкент)
«Пахтакор-2» (Тошкент)
«Шўртан» (Ғузор)

1-тур. 11 февраль
«Навбаҳор» - «Шўртан» 11.00, Чиғатой
«Локомотив» - «Пахтакор-2» 13.30, Чиғатой

2-тур. 13 февраль
«Шўртан» - «Пахтакор-2» 11.00, Чиғатой
«Навбаҳор» - «Локомотив» 13.30, Чиғатой

3-тур. 15 февраль
«Локомотив» - «Шўртан» 11.00, Чиғатой
«Пахтакор-2» - «Навбаҳор» 13.30, Чиғатой
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика