Latest news

00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  1 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  21 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18 18:58Ҳусниддин Алиқулов: "Мундиалга чиқишни жуда узоқ вақт кутган эдик"  1

"Шўртан" Тошкентда кимлар билан ўйнашни аниқлаб олди News

"Шўртан" Тошкентда кимлар билан ўйнашни аниқлаб олди

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган “Шўртан” жамоаси дастлабки машғулотларни айни пайтда Ғузорда ўтказмоқда.
Мазкур жараён 24 январь кунидан эътиборан пойтахтга кўчади. Тошкентдаги тайёргарлик босқичининг дастлабкиси 7 февралга қадар бўлиши кўзда тутилган. Раҳбарият билан ўзаро келишилган ҳолда мураббийлар штаби томонидан бу давр мобайнида бир қатор жамоалар билан синов-назорат учрашувларини ўтказиш режаси ҳам ишлаб чиқилган. Аввал хабар берганимиздек, ғузорликларнинг бу йилги мақсадлари яна мамлакатимиз футболининг Олий лигасига қайтиш. Шу боис тайёргарлик режаси пухта ва жиддий асосда тузилган.

Пойтахтда ташкиллаштириладиган йиғин давомида ўтказиладиган учрашувлардаги спарринг рақибларнинг барчаси Олий лига вакиллари эканлиги юқоридаги фикрларимизга яққол мисол бўла олади. Жумладан,ўтказиладиган ўйинларда “Пахтакор”, “Бухоро”, “Локомотив”, “Металлург”, “Сўғдиёна” каби жамоалар “Шўртан”га қарши майдонга чиқади. Айниқса, пойтахт “темирйўлчилари” учун ғузорликлар билан кечадиган баҳс Осиё Чемпионалар Лигаси саралаш учрашувидан олдин сўнгги ва муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Шўртан” футболчиларига 7-10 февраль куналари қисқа танаффус берилади. 11-24 февраль кунлари оралиғида эса Мухтор Қурбонов шогирдлари Тошкентдаги иккинчи тайёргарлик босқичига киришишади. Бу давр ҳам “Шўртан” учун муҳим палла ҳисобланади ва шунинг учун ҳам ўртоқлик синов учрашувлари режага кўра давом эттирилади. Ўз ўрнида ҳар йили мавсум арафасида анъанавий тарзда ўтказиладиган Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси турнирида ғузорликларнинг иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда жамоа раҳбарияти (бош директор Облаёр Расулов) клуб матбуот хизматига расман хабар берди.  

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика