Latest news

10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  3 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  2 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  22 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2

“Шўртан“: Тайёргарлик Ғузорда давом эттирилади News

“Шўртан“: Тайёргарлик Ғузорда давом эттирилади

Tags :  Шўртан
“Оқ бўрилар” жамоасининг ёзги тайёргарлик босқидан ўрин олган дастлабки йиғини 11-18 июль кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида ташкиллаштирилди.

Ғузорликлар 19 июль санасида пойтахтда - Миллий    Олимпия қўмитаси қошида фаолият олиб бораётган “Тиббиёт марказида” иккинчи давра ўйинлари учун тиббий кўрикдан ўтишди. Шўндан сўнг, жамоа аъзолари икки кунлик муддатда қисқагина дам олишди.

21 июлдан эса машғулотлар “Шўртан”нинг Ғузордаги қароргоҳида давом эттирилмоқда.

Дастлабки йиғин тўғрисида қисқача нималар дейиш мумкин: тоғдаги машғулотлар жараёнида мураббийлар гуруҳи футболчилар билан асосан жисмоний томондан иш олиб боришди. Бу орада эса 16 ва 18 июль кунлари “Олмалиқ” (2:1) ҳамда “Пахтакор” (3:1) жамоалари билан синов назорат баҳслари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида асосий таркиб ўйинчилари қаторида мураббийлар майдонга кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган бир неча нафар футболчиларни ҳам туширишди. Ярим ҳимоячи Фарруҳ Ҳайдаров (“Нурафшон” Бухоро), ҳужумчи Севдиёр Ҳамроқулов (“Цементчи” Навоий, 2-лига) ва ҳимоячи Вусол Магерамов (“Металлург” Бекобод) ҳатти-ҳаракатлари мураббийлар гуруҳига маъқул келди. Шу сабаб, ушбу футболчилар “Шўртан” машғулотларида ўз иштирокларини  давом эттиришмоқда.

Вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб турган Ихтиёр Тоғаевич Каримов шогирдлари иккинчи давра ўйинлари бошлангунга қадар Ғузорда бўлишади.  
25 июль санасида эса биринчи лига мусобақаларида карвонбошилик қилаётган “Динамо” жамоаси билан синов назорат учрашуви белгиланган. Учрашув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
   

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика