Latest news

16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  0 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  4 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1

"Шўртан" ПФК раҳбариятида ўзгариш News

"Шўртан" ПФК раҳбариятида ўзгариш

Куни-кеча "Шўртан" профессионал футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

4 апрель куни клубнинг бош ҳомийси ҳисобланган "Шўртаннефтгаз" МЧЖ мажлислар залида навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни ушбу компания Бошқарув раиси Хотам Мустонович Шарипов олиб борди. Кун тартибидаги асосий масала "Шўртан" ПФК бош директорлиги лавозимига янги мутахассис тайинлашдан иборат бўлди. Хотам Шарипов мазкур масала юзасидан нутқ сўзлади ҳамда йиғилганларни мажлиснинг асосий мақсади билан атрофлича таништирди ва клубга янги раҳбар тайинлаш хозирги кунда кечиктириб бўлмайдиган даражада муҳимлигини маълум қилди.

Шу кунгача клубни бошқариб келган Облаёр Расуловнинг соғлиги ёмонлашгани ва шу муносабат билан ушбу раҳбар ўз вазифасини бажаришни тўлақонли олиб бориши қийинлашганлиги сабабли, О.Расулов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига воҳа футболи мухлисларига яхши таниш бўлган, ўз вақтида "Шўртан" жамоасида футболчи сифатида фаолият кўрсатган, шунингдек, "Шўртан" жамоаси биринчи лигадан олий лигага чиқишида раҳбар сифатида катта хисса қўшган Шоди Номозов клубга янги бош директор этиб тайинланди.

Эртасига, 5 апрель куни, "Шўртан" ПФКнинг Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги бош директорнинг клуб ишчи-ходимларига, мураббий ва футболчиларга таништирув маросими ўтказилди. Тадбирда Шоди Номозов сўзга чиқиб, унга берилган ишончни оқлашга, унга юклатилган вазифаларни имкон қадар олий даражада бажаришга, "Шўртан" жамоасини олий лигадаги намунавий клублар қаторига қайтаришга бор кучини аямаслигини изҳор этди.

Ҳомий ташкилот - "Шўртаннефтгаз" МЧЖ томонидан 2016 йилги мавсумда жамоа олдига чемпионатда камида 7-10-ўринларни эгаллаш, мухлислар учун чиройли ва мазмунли ўйинлар намойиш этиш вазифаси қўйилди.

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан жамоанинг етакчи футболчилари - Асрор Алиқулов, Игорь Таран ва Элдор Тожибоевлар ҳомийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

Ўйлаймизки, янги раҳбар - Шоди Номозов қўл остида "Шўртан" клуби мавсумнинг кейинги қисмини муваффақиятли ўтказади ва ўз олдига қўйилган вазифаларни аъло даражада уддалайди.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика