Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  119 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди News

Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди

Суперлига 26-тури доирасидаги "Шўртан" — "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.

"Шўртан" — "Нефтчи" 0:2

25 октябрь 2025 йил. Ғузор, "Ғузор" стадиони. 1911 томошабин. 

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Маъмуржон Илҳомов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Тўрабек Суюнов

АВАР ҳаками: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Зоран Марушич 40, - 0:1. Владимир Йовович 88, - 0:2 (Жамшид Искандеров). 

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев (с), 8.Абубакр Ризо Турдиалиев (19.Нуриддин Ҳасанов, 84), 9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 10.Темур Мамасидиқов (11.Жасурбек Ҳакимов, 77), 14.Аброрбек Тошқўзиев (88.Диёрбек Асомиддинов, 84), 15.Жўрабек Маннонов (22.Сардор Садуллаев, 77), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (45.Ғанишер Қодиров, 62), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 76.Исломжон Кенжабоев

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 17.Фарруҳбек Мухторов, 70.Миржалол Жумаев, 99.Сардорбек Саидов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброрбек Исмоилов, 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 7), 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 78), 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, (8.Владимир Йовович, 69) 23.Йован Жокич

Захира: 45.Акбар Тўраев, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 33.Шохрухбек Ёқубжонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 70.Силвинус Нимели, 77.Билолхон Тошмирзаев. 

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов 45+1, Қувондиқ Рўзиев 69. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Шўртан" - "Нефтчи" 0:2

90+4. УХХХ! Ғанишер Қодиров ҳимоядаги қўпол хатодан кейин бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва кучсиз зарба берди, Ботирали Эргашев тўпни ушлаб олди 

90+2. Хавфли вазият! Ўнг томондан Нуриддин Ҳасанов узатган тўп хавфли кўриниш олди, Ғанишер Қодиров тўпга улгурмади 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди 

88. ГОЛ! Владимир Йовович! Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Йовович гол урди - 0:2.

84. Ўзгаришлар. "Шўртан". Турдиалиев ва Тошқўзиев ўрнига Асомиддинов ва Нуриддин Ҳасанов тушди 

83. Зарба! Йўлдошевнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб дарвоза томон борди, Эшбўтаев тўпни ушлаб олди 

78. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев тушди

77. Ўзгаришлар. "Шўртан". Маннонов ва Мамасидиқов ўрнига Садуллаев ва Ҳакимов тушди

69. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Қувондиқ Рўзиев 

69. Ўзгариш. "Нефтчи". Одилов ўрнига Йовович тушди 

68. Зарба! Алибоев-Искандеров-Жокич комбинацияси Йованнинг ноаниқ зарбаси билан тугади 

67. "Шўртан"да жарима тўпи, самарасиз якунланди 

62. Ўзгариш. "Шўртан". Иброҳимов ўрнига Ғанишер Қодиров

60. Хавфли вазият. Искандеровнинг ақлли узатмасидан кейин Одилов жарима майдонига кириб зарба берди, унинг зарбаси йўлига Султонмуродов тўғаноқ бўлди 

57. ЗАРБАА! Кенжабоевнинг тўп узатишидан кейин Мамасидиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Эргашев қайтарди! 

56. Зарба. Аброр Тошқўзиевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди 

55. ЗАРБА! Алибоевнинг тўп узатишидан кейин Марушич жарима майдони ичидан чап оёқда зарба берди, Эшбўтаев ўз ўрнида! 

52. Зарба. Яна Исмоилов зарба берди, яна ноаниқ 

52. ЗАРБА! "Шўртан"да жарима тўпи, Иброҳимовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Эргашев эгаллаб олди 

49. Зарба! Аброр Исмоиловнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+5. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45+4. Зарба! Рўзиевнинг зарбасидан кейин Эшбўтаев тўпни ушлаб олди

45+1. Огоҳлантириш. Алишер Одилов 

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди 

40. ГОЛ! Зоран Марушич ҳисобни очди - 0:1. Искандеров тўпни рақиб жарима майдонига узатди, Жокич тўп учун курашди ва тўп Худойбердиевга тегиб дарвоза устунидан майдонга қайтди, қайтган тўпни Марушич осонгина дарвозага жойлаб қўйди. 25. "Нефтчи" кетма-кет икки бор бурчак тўпига эга бўлди, иккаласи ҳам самарасиз тугади  

20. ФАКТ! Ортда қолган 20 дақиқа давомида иккала жамоа ҳам рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади 

20. Зарба! "Нефтчи"да бурчак тўпи, Рўзиев узатган тўпни Марушич боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ 

19. УХХ! Ўнг томонда ўйнаётган Тошқўзиев тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Мамасидиқовнинг бош билан зарбаси ноаниқ кетди 

17. Яна бир хавфли вазият. Алибоевнинг тўп узатишидан кейин Исмоилов ўнг томондан тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни ён томондан тарк этди

16. Хавфли вазият. Бу сафар мезбонлардан ҳужум, Холдорхонов жарима майдони ичида рақибни алдай олмади, акс ҳолда... 

15. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Аброр Исмоиловнинг тўп узатиши ноаниқ чиқди 

7. Мажбурий Ўзгариш. "Нефтчи". Жароҳат олган Кожо ўрнига Марушич тушди

6. Кожонинг жароҳати жиддий шекилли, захирадаги Марушич тайёрланмоқда 

3. Жоэль Кожо тўп учун курашда жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:30да бошланади. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика