Latest news

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  18 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  15 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади News

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади

"Шўртан" жамоаси футболчиларига 21-турдаги "Қизилқум" - "Шўртан" учрашувидан сўнг миллий терма жамоамизнинг Осиё Кубоги саралаши бўйича бўладиган учрашуви туфайли вужудга келган қисқа танаффусда 10 октябргача дам олиш эълон қилинган эди.
Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа аъзолари 10 октябрь куни Ғузорда клуб базасида йиғилишади ва икки маҳалдан машғулотлар олиб боришади.

Жамоани навбатдаги турда ҳам муҳим учрашув кутиб турибди. 22-турдаги учрашувда "Шўртан"нинг рақиби воҳамизнинг бош жамоаси "Насаф" жамоаси бўлади. Воҳа дербиси деб ном олган ана шу учрашув 18 октябрь куни Ғузорда бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув доимо муросасиз ва жуда қизиқарли бўлиб ўтган. Биринчи даврадаги учрашувда "оқ бўрилар"ни майдонга Эдгар Гесс бошлаб тушган бўлса, навбатдаги учрашувда бир вақтлар бир жамоада тўп сурган икки собиқ футболчилар ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушишади.

Ана шу муҳим учрашувни ҳис этиб турган жамоамиз аъзолари машғулотларга пайшанба кунидан киришадилар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика