“Шўртан” жамоаси сафида жиддий йўқотиш
28 apr 2017 10:01
News
“Шўртан” жамоаси сафида жиддий йўқотиш
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Шўртан” жамоалари ўртасидаги кескин курашларга бой баҳсда ғузорлик футболчилар кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди.
“Оқ бўрилар” сафида ўзининг ёрқин ўйинларни бошидан ўтказаётган жамоа тўпурари ва сардор сифатида майдонга олиб чиқаётган иқтидорли ҳужумчи Игорь Таран жароҳат олган эди. Клуб шифокорларининг текширув натижасига кўра, футболчининг ўнг оёқ тўртинчи панжаси сўягида микро ёрилиш бўлган. Жамоа малакали шифокори Алишер Абдураҳмонов ташхисига асосан, Игорь Таран жамоасига ёрдам бераолмайди. Эндиликда футболчи икки ҳафтага сафдан чиқди.
Ғузорликларнинг ёқимтойи Игор Таран тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб жамоанинг зафарли юришларида ҳиссасини қушади ва кўплаб маҳаллий мухлисларига ажойиб ўйинларини туҳфа этади.
Фахриддин Чориев.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Comments