Latest news

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  15 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

"Шўртан" - "Бухоро" учрашувида Равшан Эрматов ишламайди News

"Шўртан" - "Бухоро" учрашувида Равшан Эрматов ишламайди

Олий лиганинг навбатдаги турида "Шўртан" ўз майдонида "Бухоро"га қарши баҳс олиб боради.

ПФЛ кеча 24-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди. Унга кўра, "Шўртан" - "Бухоро" баҳсига Равшан Эрматов бош ҳакам этиб тайинланганди. Аммо орадан кўп ўтмай, учрашув бош ҳаками ўзгаргани маълум қилинди. Бу ҳақда "Шўртан" расмий сайти хабар тарқатди. 

"10 октябрь куни Сиднейда бўлиб ўтган Австралия ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашувини бошқарган Эрматов жароҳат олди. Шу сабабли, “Шўртан” – “Бухоро” учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган Равшан Эрматов ўрнига жамоамизнинг 24-тур доирасидан ўрин олган баҳсини бошқариш Виктор Серазетдиновга топширилди", дея ёзади клуб сайти. 

Шундай қилиб, Ғузордаги ўйинни қуйидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 

Олий лига. 24-тур. 14.10.2017 йил.
«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро)

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Ғузор “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Бухоро” учрашуви соат 16:45да старт олади. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика