Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

“Шўртан” бугун Тошкентда йиғилади News

“Шўртан” бугун Тошкентда йиғилади

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон меҳмонхонасида йиғилади.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати сайтимизга расман маълум қилди. Мазкур йиғин иккинчи давра ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичи саналади. Режага кўра машғулотлар Қибрай туманидаги “Дўрмон” стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилади.

Хабарингиз бўлса керак, давралар оралиғида жамоани бир қатор етакчи футболчилар тарк этиб, улар айни пайтда ўзга клуб йиғинларида иштирок этмоқда. Аммо клуб расмийларининг айтишларича, кетган футболчиларнинг барчаси билан “Шўртан” клубини амалда шартномаси мавжуд. Шу боис ҳозирча ҳеч кимни расман “Шўртан” билан хайрлашди дея олмаймиз.

Бош мураббий Зоир Тўрақулов Тошкентдаги йиғин мобайнида бир янги номларни кўрикдан ўтказади. Жамоа сафига қўшилиши кутилаётганларнинг кўпчилиги, асосан ёш истеъдодли футболчилар эканлиги айтилмоқда. Йиғин чоғида клуб мураббийлар штаби ўртоқлик учрашувларини ташкил этишни ҳам эътибордан четда қолдирмаяпти. Масалан “Шўртан” 25 июль куни олий лига вакили “Сўғдиёна” билан, 27 июлда эса биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири бўлган “НБУ-Осиё”га қарши синов-назорат баҳсини ташкил этишга келишиб олган. Айнан мана шу ўйинлар орқали Тўрақулов асосий таркибнинг негизини аниқлаб олишни режалаштирган.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика