Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  10 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  12 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

"Шўртан": Бош мураббий йўқлиги вақтинча ҳолат News

"Шўртан": Бош мураббий йўқлиги вақтинча ҳолат

Tags :  Шўртан
Шу кунларда Республикамизда фаолият олиб бораётган кўпгина ОАВда футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати Олий лигасида иштирок этаётган “Шўртан” ПФК хусусида бир қатор турли фикр ва мулоҳазалар битилган мақолалар чоп этилмоқда.

Улардаги асосий мавзу клубимиз билан юзага келган муаммолар ечими ва “Оқ бўрилар”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги, шунингдек кейинги фаолиятимиз қандай кечиши тўғрисида бормоқда. Биз ушбу мақоламиз орқали сайтимиз ўқувчилари, “Шўртан”нинг кўп минг сонли мухлислари ва Республика миқёсида фаолият кўрсатадиган шу соҳа мутахассислари, ОАВ вакилларига қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз:

Аввало, муаммолар ҳақида гап кетганида, бугунги кунда бу ҳолат нафақат “Шўртан”, балки бошқа жамоаларда ҳам кузатилаётганлигини тан олишимиз керак. Фақат унинг даражаси ҳар қайси клубда турлича кўринишда бўлади. Муаммолар ечимини ҳам ҳар бир жамоа ўз билганича ҳал қилади. Шу жумладан бизнинг “Шўртан” клубимиз ҳам бу борада ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб ва биринчи навбатда ишончли бош ҳомиймиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖ кўмагига таяниб иш олиб бормоқда. Айнан мана шу масала юзасидан куни кеча клубимизнинг янги тайинланган Бош директори Камолиддин Эргашевич Раҳимов ҳам йиғилиб қолган саволларга сайтимиз орқали тўла-тўкис, аниқ ва равшан жавоб берди.

Шунинг учун ташқаридан туриб, нима бўлади?, қандай бўлади? ким ёрдам беради? қабилидаги гап-сўзларни кўпайтириш, ўқувчилар оммасининг фикрини чалғитиш ўринсиз ва мантиқсиз ҳолат деб биламиз.

Ўз ўрнида таъкидлаб ўтишимиз керак, айни пайтда жамоада иккинчи даврага тайёргарлик бўйича аниқ режа асосида қизғин иш олиб борилмоқда. Малакали мутахассислар – Виталий Легай ҳамда Геннадий Кочнев қўл остида тажрибали футболчилар билан бир қаторда маҳаллий истеъдодлар, ўринбосарлар таркибида ўз ўйинлари билан мураббийлар ишончини қозониб келаётган умидли ёшлар ҳам машғулотлар жараёнида фаол иштирок этишмоқда. 11 июль санасида эса Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мусобақаларни ўтказиш Регламантига асосан “Шўртан” жамоасининг мураббийлар гуруҳи ва футболчилари Тошкентдаги Республика Спорт тиббиёт илмий-амалий марказида ўз соғликларини кўрикдан ўтказишади.

Яна бир энг асосий мавзу бу – бош мураббий масаласи. Тўғри, ҳозирча жамоада ушбу ўрин бўш турибди. Лекин бу вақтинча ҳолат. Ҳеч кимга сир эмас, ўзбек футболида “Шўртан”нинг ўз ўрни, мустаҳкам мавқеи, обрў-эътибори бор ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Шунинг учун ҳам “Оқ бўрилар” жамоасини бошқаришни ўзига муносиб ва шараф деб биладиган мутахассислар мамлакатимизда етарлича топилади. Шу кунларда бир қатор номдор, малакали мураббийлар клуб раҳбариятининг эътиборида турибди. Номзодлар билан қизғин музокаралар олиб борилмоқда. Тез орада кун тартибидаги ушбу муҳим масала ҳам ўз ечимини топади. Воқеалар ривожини кузатинг ва биз янгиликларни сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика