Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

“Шўртан” 15 августгача Асрор Алиқулов билан ҳисоб-китоб қилиши шарт News

“Шўртан” 15 августгача Асрор Алиқулов билан ҳисоб-китоб қилиши шарт

Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби истеъфога чиқарилган бош мураббий Асрор Алиқуловнинг ўрнига янги мутахассисларни рўйхатдан ўтказа олмаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди.

Сабаби, эндиликдаги собиқ бош мураббий Асрор Алиқулов “Шўртан”дан пулларини тўлиқ олиб улгурмаган.

Мана шу давр давомида “Шўртан” 4 та учрашувни бош мураббийсиз ўтказишга мажбур бўлди ва жами 9 очко йўқотди. Сир эмаски, ФИФА талаби бўйича Ғузор клубидан 3 очко ҳам олиб ташланганди.

Аниқланишича, “Шўртан” 2012—2017 йиллар давомида футболчи сифатида, 2018 йилнинг февралидан бошлаб, то 12 майигача эса мураббий сифатида ишлаган Асрор Алиқуловдан қарздор. Қарздорлик 2012 йил ҳолатларига кўра ҳам чиқиб келди.

Одатда ФИФАга легионер футболчилар даъво аризаси билан чиқади. Ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар эса додини кимга айтишни билмайди. Мамлакат футболида эндиликда бу каби ишларга қарши курашилади. Шундан келиб чиқиб, “Шўртан” раҳбариятининг олдига жиддий талаб қўйилди.

Бугун — 6 июнь куни “Шўртан” ҳамда Асрор Алиқулов ўртасидаги қарздорлик масаласи икки томон иштирокида муҳокама этилди ҳамда Ғузор клубининг умумий қарзи аниқланди. Бош мураббий зарурияти юзасидан “Шўртан” раҳбарияти 15 август санасигача муҳлат сўради ҳамда ПФЛга кафолат хати тақдим этди. Мана шу муддат ичида клуб Алиқулов олдидаги қарзларидан қутилиши шарт.

Белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаса, Ғузор клубига қарши ПФЛ томонидан санкциялар қўлланилади. Яъни, эндиликда ишга ФИФА аралашиши кутиб ўтирилмайди.

Бу каби ишлардан Суперлига ҳамда Про-Лига клублари ҳам хабардор бўлсинки, эндиликда кўчага ҳайдалган мураббийлар ва футболчилар олдидаги қарздорлик узилмагунига қадар, ПФЛ ишни ёпмайди. Футболчилар учун жавобгар мураббий бўлгани каби, айни бир мураббийни танлаб олгани учун клуб раҳбарияти ҳам жавобгар бўлиши шарт. Мураббийлар ҳам, раҳбарлар ҳам селекция ишларини олиб борсин, ақл билан иш юритсин ва турли ғирромликлардан четда бўлсин.

ПФЛ йиллар давомида бепарво бўлгани сабаб, қатор футболчи ва мураббийлар бир неча йиллик қарздорликлар юзасидан клублари билан судлашиб юрибди. Келажакда ҳам шундай ишлар давом этмаслиги учун қадам ҳозирданоқ қўйилиши шарт.

Биз “Шўртан” клубининг янги мураббийлар штабига омад тилаймиз ва улардан ўз ҳақларига пишиқ-пухта бўлишларини сўраймиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика