Latest news

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  3 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди News

Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

ProSports Management вакили Қаҳҳор Мўминов мижози Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Трансфер ойнаси вақтида турли вариантлар ва талқинлар пайдо бўлади. Ҳозир фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: Элдор – "Рома" футболчиси. Қолган барчаси матбуотдаги тахминлар холос", – деди Мўминов.

"Ўзгаришлар бўлиши мумкинми? Бу ерда мен ҳеч нарсани истисно қилолмайман", – дея қўшимча қилди агент.

Олдинроқ Италия ОАВ "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью гўёки бўлажак мавсумда Шомуродовдан умид қилмаётгани ҳақида хабар берганди.

Шомуродов римликлар таркибида 39 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Форвард "Рома"га қадар "Женоа", "Ростов" ва "Бунёдкор" клубларида тўп тепган.

Айни пайтда экспертлар Шомуродовни 8 миллион еврога баҳолашмоқда.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика