Latest news

08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  11 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8

"Шомуродовни "Уфа" клубидан келган деб ўйлардим". "Ростов" реабилитологи футболчилар ва мураббий ҳақида гапириб берди News

"Шомуродовни "Уфа" клубидан келган деб ўйлардим". "Ростов" реабилитологи футболчилар ва мураббий ҳақида гапириб берди

"Ростов" РПЛнинг энг испанча клуби.

Мураббийлар штабида фақат икки киши россиялик (Карпинни ҳисобга олмаганда): Бош мураббий ёрдамчиси Михаил Оспинов ("Ростов" сафида 259та учрашув ўтказган собиқ футболчининг ўғли) ва дарвозабонлар устози Виталий Кафанов. Жонатан Альба - таҳлилчи. Луис Мартинес - жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий. Рауль Канле ва Уго Огандо - физиотерапевтлар. Реабилитолог Альваро Сайабера (жароҳатланганлар билан ишлайди, диета режасини тузади) "Ростов"га ўтган йили келган: Қисқичбақа ва "Балтика"ни татиб кўрди, бироз русча гапиради. У Элдор Шомуродовни "Уфа" клубидан келган деб ўйлагани, Карпиннинг ажойиб хотираси ҳақида гапириб берди.

Бу гаплардан олдин Альваро ҳаёти ҳақида маълумот берамиз:

- Альваро (1987 йилда туғилган) оиласида ҳамма "Реал"га мухлислик қилади, аммо у "Атлетико" академиясида футбол сирларини ўрганди ва марказий ҳимоячига айланди. "Шандай қилиб қалбим қизил-оққа айланган. Мадриддагилар "Атлетико"чи бўлиш - ғалаба дардида азоб чекиш деб айтишади, аммо Симеоне келиши билан ҳаммаси ўзгарди, энди клубда ғолиблар менталитети сезилмоқда".

- Футболчи бўла олмади: Альваро жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий касбини танлади. 2012 йилда АҚШга йўл олиб, инглиз тилини ўрганди ва билиб олди.

- 2006 йилда "Атлетико"га келди: 8 ёшгача бўлган болалар билан ишлаган мутахассис кейинроқ U12 ва U16 жамоаларнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб берди. 

Тўрт мавсум "Атлетико"нинг аёллар жамоасида ишлаб, икки марта мамлакат чемпиони ва бир марта Қиролича Кубоги соҳиби бўлди.

"Аёлларда ҳаммаси бошқача. Уларда куч ва тезлик эркаклар футболиникидан кам, тактика ҳақида гапирадиган бўлсак, у йўқ. Аммо сўнгги жаҳон чемпионатига эътибор қаратинг: Уларнинг келажаги порлоқ" - дейди Альваро.

- 2017/18 мавсумда "Атлетико" аёлларида қолди ва 8дан 16 ёшгача бўлган академия тарбияланувчиларининг жисмоний тайёргарлигига жавоб берди. Альваро 73та жамоада ишлаган.

- 2018 йилнинг ёзида унга "Ростов"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Луис Мартинес қўнғироқ қилиб, Карпин билан ишлашни таклиф қилган. Альваро ўшандан бери Россияда - шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади.

Энди эса Альварони тинглаймиз. У кўплаб сўзларни рус тилида айтди.


Мураббийлар футболчилардан аввалроқ келиб, Карпин билан бир столда нонушта қилишади

Мен "Ростов"да реабитолог мураббийи ман. Жароҳатланганлар бўлса, улар билан ишлайман, ҳамма соғ бўлса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Луисга ёрдам бераман, фишкаларни ўрнатиб чиқаман. 

Футболчилар мени Альваро деб чақиришади. Баъзилар "Альварито", Альваро Арбелоа ёки Альваро Мората дейишади. Бугун пайшанба, кечроқ машғулот бўлади, ҳозир жароҳатланганлар учун машғулот режасини тузяпман ва 15 дақиқадан сўнг базага йўл оламан: физиотерапевтлар билан маслаҳатлашаман, келаси ҳафтадаги машғулотлар ҳақида ўйлашни бошлаш керак. Кейин ўзим югуриб ёки машқ қилиб, кейин дам оламан: Сайр, ресторан ёки кино. Драма, триллерларни яхши кўраман, "Жуда ғалати ишлар" сериалини кўришни бошладим.

Одатда 7:45да уйғонаман. Базага яқин жойда яшайман, "Яндекс Такси" чақириб, нонушта қилиш учун клуб биносига йўл оламан - 8:20да мураббийлар учун ажратилган столда йиғиламиз, Кафанов ва Оспинов келмагунча Карпин биз билан испанчада суҳбатлашади - кейин куч етганича русчада гаплашамиз. Овқатланиш залида қовурилган тухумни сўрашингиз мумкин, аммо мен асосан қуймоқ, ёрма, шарбат ва қаҳва оламан.

Футболчилар 9 ёки 9:15да келишади: Биз бу вақтгача машғулот қандай ўтишини аниқлаштиришимиз керак. Ҳаммаси олдиндан ўйланган, аммо нонуштада бу ҳақида суҳбатни давом эттирамиз, кейин тиббий қисмга ўтамиз, футболчилар у ерда ўзини қандай ҳис қилаётгани, жароҳати ҳақида гапириб беришади. Агар футболчи оғриқ билан уйғонган бўлса, уни машғулотдан олдин кўрикдан ўтказиш керак бўлади.

Машғулот бир ярим соат давом этади. Одатда асосий жамоа билан бўлмайман. Улар майдонда бўлса, спортзалда жароҳатланганлар билан машғулот ўтказамиз. Бироқ зерикиб қолмайман, аксинча, футболчилар билан ёлғиз қоламан ва улар мени рус тилига ўргатишади. 

Қандай шуғулланамиз? Мен юкламани жароҳатга кўниктиришим керак. Машқларни тренажер залида бошлаймиз, аста-секинлик билан оғир машғулотларга ўтамиз ва кейинроқ майдонга чиқамиз. Агар жароҳатланганлар кўп бўлса, барча билан бирга ишлаш учун тақвим тузиб чиқаман. Баъзида бир футболчи залда, иккинчиси майдонда шуғулланишига тўғри келади, шу сабабли жароҳатланганлар камлигидан мамнун бўламан. Футболчилар пиққилловчи апарат "бипер" билан югуришни ёмон кўришади: Ускуна ҳар сония ёзади, демак, темпни ошириш керак.


Машғулотдан сўнг футболчилар массаж ва спа зоналарига ўтишади, муздек ва иссиқ сувга тушишади. Кейин тушлик қиламиз, ишларни якунлаб, бирор футболчи билан суҳбатлашиб ўтирамиз, уёғига вақт бемалол. Тўртдан сўнг бўшман.


Альваро футболчиларнинг овқатланишини назорат қилади. Ҳамирли маҳсулотларни мева ва сабзавотларга алмаштиришни маслаҳат беради. Нега?

Диета тутишга ҳам ёрдам бераман, чунки "Спорт овқатланиши" бўйича магистр дипломига эгаман. Асосан мен диета режасини тузмайман, аммо футболчилар кўпроқ менга мурожаат қилишади ва тикланиш учун нима тановул қилиш, вазнни қандай ташлаш ҳақида сўрашади. Доимо айтаман, кўп паста (макарон - ҳамирли таом) тановул қилиш нотўғри. Макаронларни мева ва сабзавотларга алмаштириш керак, бу қайта ишланмаган углеводлар-ку. Ўйиндан сўнг паста жуда яхши овқат, аммо машғулот ҳафтасида уни тановул қилмаган маъқул. Энг асосий қоида оддий: тўлақонли нонушта, тушлик, кечки овқат ва улар орасидаги кичик тановуллар, ўйинга бир неча кун қолганда бу режим жуда муҳим.


Карпиннинг хотираси жуда кучли. Хатто Альваро буни пайқади

Карпин испаниялик эмас, аммо бу тилда мендан ҳам яхши гапиради, ха-ха. Унинг рус тилида испанча акцент бор, испанчасида эса галисияча, ахир у Испания шимолида кўп тўп тепганку! Машғулотларга ҳам испанча ёндошади: видео билан кўп ишлайди, таҳлилчи билан кўп ўтиради, физиотерапевт билан юкламаларни муҳокама қилади. Испанияда мураббийлар жараёнга кўп эътибор қаратишади - Карпин ҳам шундай. Жуда кўп ишлайди: Баъзида кечгача ўйинларни таҳлил қилиб, базада ётиб қолади.

Айтганча, мен ҳам кўп марта базада қолганман. Жуда қулай ва ёқимли: База ходимлари (улар 50 ёш атрофида) бизга хизмат кўрсатишади, салат, товуқли стей ва ласось филеларини тайёрлашади, улар туфайли ўзингизни уйдагидек ҳис қиласиз. Улар жуда меҳрибон: ўйиндан олдин омад тилашади, қучоқлаб қўйишади. Ғалабадан сўнг уларга раҳмат айтамиз, чунки бу уларнинг ҳам муваффақияти.

Карпинга қайтамиз. Мулоқотда ҳазил ва жиддийлик балансини ушлаб туради, ҳар қандай онда қизиқ гап айтиб қолиши мумкин. Мени кўриб қолса, доимо ҳеч нарса қилмаётганимни айтади: "Тонгда ухлайсан, тунда вақтичоғлик қиласан, ишламайсан". Бу албатта ҳазил.

Мавсум давомида бир неча марта бош мураббий ва бошқа испанияликлар билан тушлик қилдик: Карпин қандай футболчи бўлганлиги, Россияда ўйнагани ҳақида гапириб беради. Испания тарихини яхши билади. Мураббий билан бундай дўстона муносабат ишлашга ёрдам беради, уни Мистер деб чақираман.

Уни хотираси ҳам кучли: Жуда эски нарсаларни гапириб қолади. Масалан, у жисмоний тайёргарлик бўйича жуда талабчан, ҳар бир футболчининг вазни, қанча югургани ва ҳафтадан қанча вазн ташлаганини билишни истайди. Бунинг ҳаммасини эслаб қолади, хоҳлаган пайтида бу рақамлар ҳақида гапириб қолиши мумкин.


Альваро жароҳатланганлар билан ишлаб, рус тилини ўрганган (ўқитувчининг исми Тимофей Калачев)

Ўтган йили физиотерапевт ва таҳлилчилар билан ҳафтада икки марта ўз ҳисобимиздан рус тили курсларига бордик. Сентябрда ўқишни давом эттираман.

Курслар ҳақиқатдан ҳам менга ёрдам берди: Тилни тушуна бошладим, аммо кўп хато қиляпман. Сув сўрашни истасам сўзларни адаштириб қўяман: Butilka voda, vody, vodi. Менга "давай" сўзи ёқади, уни ҳамма жойда ишлатиш мумкин. Умуман олганда рус тили ҳайрон қолдиришга қодир. Аввалига Элдор Шомуродов "Уфа" клубида келган деб ўйлагандим, маълум бўлишича, унинг футболкасидаги УФА ёзуви - Ўзбекистон терма жамоасининг қисқартмаси экан. Мен эса: "Жин урсин".

Машғулотларда таржимон бўлмайди: Футболчилар ёрдам беришади.

Ўтган мавсум Калачев билан кўп вақт ўтказдим: У жароҳатидан қутилгунича мулоқот қилдик. Суҳбатни инглиз тилида бошладик. У Россиядаги ҳаёт ҳақида гапириб, мени рус тилига ўргатди, "Фабрика" ресторанини таклиф қилди. Паршивлюкнинг туғилган кунида бутун жамоа бўлиб ўша ресторанга бордик. Калачев кўпинча "спокойно" дерди, мен эса унга шу сўзнинг испанча вариантини ("транкило") ўргатдим.

Икки йил футболсиз яшаган Ерёменко нега бунчалик яхши ўйнаяпти? "Ростов"да энг тези ким? Ким кўпроқ куйлаб, рақсга тушади?

Роман (Ерёменко) - феномен! Фаолиятидаги танаффусдан сўнг қайтиш нияти кучли эди ва максимал даражага чиқишни истади. У жуда кўп меҳнат қиладиган инсон, ҳамма сир шунда. Жароҳат олмаслик учун қўшимча машғулотларни бажаради: Аммо бу нормал ҳолат, барча футболчилар машғулотлардан сўнг ярим соат шуғулланишади. Ўзининг кучсиз томонларини яхши билади ва улар устида ишлайди.

Жамоадаги энг тези -  (Алексей) Ионов. Тезлигини 34 км/соатгача етказа олади.

Машғулотлар қироли - (Мацей) Вилюш. Машғулотларни идеал тарзда бажаради, шу сабабли уни бошқаларга кўрсатиб, машқ шундай бажарилиши ҳақида айтамиз. У жамоадаги энг қувноқ инсонлардан бири: Мен билан ишлашда рақсга тушади, мусиқа ёқиб қўяди. У польшалик, бироқ испан ва лотин америкаси қўшиқларини яхши кўради, Despacito каби ашулаларни куйлайди.

Жорий мавсум Байрамян қайтди - у ҳам ҳазилкаш ва қувноқ йигит. Учрашганимизда доимо шундай дейди: "О, акахон (братан), анчадан бери сени кўрмадим, ишламаяпсанми?"


Бир ўзи яшайди, шаҳардаги паркда югуриб туради

Оилам мен билан кўчиб келмаган. Ишларни якунлаганимдан сўнг, ўзим ҳам бироз шуғулланаман - "Олимп-2" стадиони ёнидаги паркда югураман ёки базадаги тренажер залига кираман. Кейин клубдаги испанлар билан кўришиб (бу ерда бошқа дўстларим йўқ), кимникигадир меҳмонга борамиз. Улар билан кўл бўйига боришни хуш кўрамиз, сув олдида ҳаво салқин.

Шаҳардаги энг гўзал бино - "Ростов-Арена". Пушкин кўчаси, Революция паркини яхши кўраман. Дон дарёсида чўмилмаганман, у тоза эмас.

Умуман олганда ҳамма нарса ёқади, Ростов Испанияга ўхшайди: Ҳаво иссиқ, инсонлар бир-бирига яқин, фақат оила ва дўстлар етишмайди.

 

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика