Latest news

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  2 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  5 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир" News

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир"

"Нефтчи"га келиб қўшилган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов Фарғона жамоасига ўтиши ҳақида гапирди.

— "Нефтчи" клубига келишингиз қандай юз берди?

— "Нефтчи" клуби ўтган мавсумдаёқ менга қизиқиш билдирган эди.Чемпионат баҳслари якунига етай деганда жамоа бош мураббийи Виталий Левченко мени келаси мавсумда жамоа таркибида кўриш истагини билдириб ўтдилар. Бош мураббий билан суҳбатлашгач менга билдирган ишончидан сўнг иккиланмасдан янги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган жамоа билан шартнома имзоладим.

— Йиғинлар давом этмоқда. Айтингчи, жамоага қанчалик киришиб кетдингиз? 

— Умумий қилиб айтганда, жамоага киришиш мен учун осон кечди. Сабаби,бу ерда тўп сураётган кўплаб футболчилар билан аввалдан яхши таниш бўлишимиздан ташқари кўпчилиги билан анчадан бери дўстмиз ҳам.Шу омиллар жамоага осонроқ қўшилиб кетишимда ёрдам берди.

— Оилангиз, дўстларингиз  «Нефтчи» жамоасига ўтишингизни қандай қабул қилишди?

— "Нефтчи" Ўзбекистон футболида жуда буюк клублардан биридир. Бундай жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун шарафли ҳисобланади.Шунинг учун яқинларим ва дўстларим "Нефтчи"да ўйнаш бўйича чиқарган қароримни  хурсандчилик билан кутиб олиб, қизғин қўллаб-қувватладилар ҳамда жамоа сафида катта ютқуларга эришишим учун дуода бўлдилар.

— Ўтган мавсум сиз учун икки ҳил кечди. Сабаби, биринчи даврада ўйин амалиётига деярли эга бўлмаган бўлсангиз, иккинчи даврада эса "Бухоро" таркибида ҳар бир учрашувда тўлиқ ҳаракат қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, айни пайтда спорт формангиздан ўзингиз қониқиш ҳосил қиляпсизми?

— Тўғри таъкидладингиз, ўтган мавсум икки жамоада тўп сурдим. Лекин умумий қилиб айтсам, "Навбахор"да ҳам "Бухоро"да ҳам тўп сурганимдан афсусланишим йўқлигига қарамай, мавсумдаги ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Янги мавсумдан умидим катта. Худо хоҳласа имкони борича кўп голлар киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш билан бирга мусобақада тўпурар бўлиш ниятим бор.

— Жамоамиз мураббийлари ва улар қўл остида ўтаётган тайёргарлик жараёни сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

— Мураббийларимизнинг  кўрсатмалари асосида кечаётган машғулотларда барчасини тўғри ва бехато бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, ҳаммаси аъло даражада.

— "Нефтчи"даги дебют мавсумида олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

— Мақсадим, катта куч ва бор маҳоратимни ишга солган ҳолда кўпроқ голлар уриб, жамоа билан юқори ўринларни эгаллаш ва совринларга эга чиқишдан иборатдир.

— Фурсатдан фойдаланиб фарғоналик мухлисларимизга тилакларингиз?

— Фарғоналик мухлислар футболни яхши кўришлари ҳеч кимга сир эмас. Худо хоҳласа янги мавсумда мазмунли ва ғолибона ўйинларимиз орқали мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика