Latest news

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  10 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов: “Охирги иккита ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик” News

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов: “Охирги иккита ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик”

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Динамо" учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг самарқандликлар футболчиси Шоҳруҳбек Абдураҳмонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Биз “Нурафшон” ва “Олимпик” жамоаларига қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Муддатидан олдин вазифани бажарган бўлсак-да, қолган баҳсларда ҳам муваффақият қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Кутилмаган натижалар қайд этдик. Бу ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик.

Олдимизда сўнгги тур баҳси кутиб турибди. “Нефтчи”га қарши ижобий натижа кўрсатишни истаймиз. Мазкур ўйинда пуҳта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мухлисларимизга ушбу баҳсда ғалаба тақдим қилиш истаймиз. Қолаверса, аввалги иккита мағлубиятдан тўғри хулоса чиқармоқчимиз.

Бу йилги Про-лига ўйинлари юқори савияда ўтказилди дея оламан. Деяли кучсиз жамоани учратганим йўқ. Кимга қарши ўйнаган бўлсак-да, жиддий қаршиликга дуч келдик. Вазифа йўлида бирдамлик ва аҳиллик билан ҳаракат қилдик. Шу туфайли Суперлигага йўл олдик", - деди Абдураҳмонов.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика