Latest news

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  24 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  13 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  21 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Шоҳруҳ Холматов: "Айрим сабабларга кўра, бошқа жамоаларга бора олмадим" News

Шоҳруҳ Холматов: "Айрим сабабларга кўра, бошқа жамоаларга бора олмадим"

Фарғоналик ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов мавсумни "Нурафшон"да ўтказди.

Иккинчи даврада эса у ҳеч бир жамоа сафида кўриниш бермади. Хўш, унинг жамоасиз қолиб кетганига нима сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида Холматов билан боғландик.


- "Нурафшон"дан кейин бошқа жамоалардан таклиф бўлмадими?


- "Нурафшон"дан кетганимдан кейин Про-лигадан таклифлар бўлди. Бироқ клубда пулларим қолганлиги туфайли ва оилавий шароитимдан келиб чиқиб бошқа жамоалардан тушган таклифларга розилик билдирмадим.

- Ўйин амалиётига эга бўлмаганингизи қандай изоҳлайсиз?


- Мавсум бошида асосий таркибда майдонга тушаётгандим. Кейинчалик эса бош мураббий алмашганидан сўнг ўйин амалиёти камайиб кетди. Шу тариқа мен захирада қолиб кетдим.

- Клубни нима сабабдан тарк этдингиз?


- Аслида жамоадан кетишимга нима сабаб бўлганини "Нурафшон"да ишлаган мураббийга берсангиз яхши бўларди. Мавсум давомида доимий таркибда бўлсам-да, нима учун майдонга туширилмаганимга хайронман. Даврон Файзиевнинг ўзи қолганида ва унга ишонч берилганида вазият бундай бўлмасди. У яхши бошқараётган эди.

- Ёзда "Андижон" кўригида бўлдингиз. У ерда қолмаганизга нима сабаб бўлди?


- Бош мураббий таклифи билан боргандим. Кейин билсак, клуб раҳбари четдан янги ўйинчи таклиф қилган экан. Бундан бош мураббий ҳам бехабар эканлигини маълум қилишди. Шу сабаб "Андижон"ни тарк этишга мажбур бўлдим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика