Latest news

15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  14 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  17 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика