Latest news

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  0 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

Шоҳруҳ Ишанов: "Ҳар ўйинда ҳимоя чизиғи бизга панд беряпти" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Ҳар ўйинда ҳимоя чизиғи бизга панд беряпти"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Хоразм" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.


- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, яна ҳимояда жуда кўп хатолар қилдик. Иккита голни стандартдан кейин ўтказиб юборяпмиз. Ҳимоячиларимизнинг пала-партишлиги сабабли шундай голлар уриб кетишди. Мураббийлар штаби билан ўйинни кўриб чиқиб, хатолар устида ишлаймиз. Ҳар ўйинда ҳимоя чизиғи бизга панд беряпти. Кўриниб турибди, "Хоразм" жамоаси ҳам бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрган. Биз ҳам баҳсга яхши тайёрлангандик, аммо ҳимояда оқсаяпмиз. 

- Жамоангиз биринчи даврани яхши ўтказди, бироқ иккинчи даврада натижалар пасайиб кетди.

- Ҳозир таркибда янги 7 футболчи бор. Улар бизнинг фалсафамизни энди-энди тушунишмоқда. Асосий футболчиларимизга катта жамоалардан таклифлар бўлди, уларни ушлаб тура олмадик ва жамоадан кетишди. Ёш ўйинчиларга тажриба беряпмиз. Катта футболчиларни жамоага таклиф қилмадик. Айнан ёш футболчилар орқали таркибни шакллантиряпмиз. Яна бир-икки ўйиндан кейин улар ҳам биз истаётган футболни тушуниб олишади. 

- "Андижон-SGS" лойиҳаси яхши бошланганди. Хориж сафарларини кўрдик, яхши жамоалар билан ўйинлар ташкил қилинди. Бироқ иккинчи даврадаги пасайиш нима билан боғлиқ. Гап молиявий томондами?

- Молиявий томондан ҳеч қачон муаммоимиз бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди деган умиддаман. Раҳбаримиз, клуб президенти бунга жуда жиддий қарайди. У кишига раҳмат айтаман. Айтганимдек, ёш футболчилар олиб келдик. Ҳали Про-лигада ўзимиз истаётган ўйинни кўрсатамиз.

- "Хоразм" жамоаси айнан қайси устунлик эвазига ғалабага эришди деб ўйлайсиз?

- Тезлик эвазига бугун мағлуб бўлдик. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика