Latest news

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  0 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33

Шоҳмалик Комилов: "Насаф"га кучли бўлиб қайтаман" News

Шоҳмалик Комилов: "Насаф"га кучли бўлиб қайтаман"

Қаршининг "Насаф" жамоасидан қишки трансферлар ойнасида икки нафар футболчи Шоҳмалик Комилов ва Жўрабек Маннонов ижара асосида "Динамо"га ўтишди.

Бундан мақсад уларнинг мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишидир. Ушбу сўзимизни ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов ҳам тасдиқлаган ҳолда яна қўшимча қилди. 


"Ўзим ҳам шундай ўйлайман. Рўзиқул акани олдиларига кирганимда қўллаб-қувватлаган ҳолда яхши формада қайтишимни таъкидладилар. Насиб қилса, "Насаф"га янада кучли бўлиб қайтаман. "Динамо"га ўйнаш учун келдим. Худо хоҳласа, янги мавсумни Самарқандда бошлайман",- дея гап бошлади футболчи.  

- "Аждарлар" билан ўтган 2021 йилги мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- ОФК кубогида ёмон иштирок этмадик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Якунда Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиб мухлисларимизга соврин тақдим қилдик. 

- "Насаф"да фақат битта мураббий қўл остида ўйнадингиз. Рўзиқул Бердиевни талаблари, фалсафасини тушуниб олгансиз. "Динамо"да Предраг Роган хорижлик мураббий ҳисобланади. Унинг кўрсатмаларида қандай тафовут сезяпсиз?

- Кўпроқ ҳимояни тартибга келтириш устида ишлаяпмиз. Тўпни олидириб қўйган жойимизда курашни бошлашимиз кераклигини айтяпти. Бундай кўрсатма ҳамма мураббийларда бўлади, деб ўйлайман. Предраг Роган тартиб-интизомга жуда қаттиқ қарайди. Майда нарсаларни эътиборсиз қолдирмайди. Ҳар бир ўйинда юз фоиз кучимизни сарфлашимиз лозим. Расмийми ёки ўртоқлик бунинг фарқи йўқ. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар майдонга бор нарсамизни ташлашимизни талаб қиляпти.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика