Latest news

21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  0 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  7 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Шкодран Мустафи: "Германия термасига чақиришларини кутмагандим" News

Шкодран Мустафи: "Германия термасига чақиришларини кутмагандим"

Германия терма жамоаси чоршанба куни Чилига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бундестим устози Йоахим Лёв ушбу учрашувда иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборга сазовор жиҳати шундаки, мазкур учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қаторидан ўрин олган тўрт ўйинчи Германия термаси таркибида дебют қилиши мумкин. Булар "Фрайбург" ҳимоячиси Маттиас Гинтер, бундеслига тўпурарлари қаторида бораётган Пиер-Мишел Лазогга, "Аугсбург" клуби ярим ҳимоя қўрғони вакили Андре Ҳан ва "Сампдория" сафида тўп тепаётган Шкодран Мустафилардир.

Ушбу футболчилар ичида Мустафининг бундестим сафига чақирилгани кўпчиликни, шу жумладан футболчининг ўзини ҳам ҳайрон қолдирди.

- Тўғрисини айтсам, мени Германия терма жамоасига чақиришади, деб умуман ўйламаган эдим. Биринчидан жуда ёшман. Бундан ташқари жамоамнинг асосий таркиб футболчиси сифатида илк мавсумимни ўтказаяпман. Шундай бўлса ҳам Лёвдан миннатдорман. Ажойиб хисларни бошдан кечирмоқдаман. Ишонаманки, менга билдирилган ишончни албатта оқлайман, - деди келиб чиқиши Албанияга бориб тақалувчи футболчи.

Қуйида Германия термасининг Чилига қарши баҳсига чақирилган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.  

Дарвозабонлар:
Мануел Нойер (Бавария), Роман Вайденфёллер (Боруссия Дортмунд)
Ҳимоячилар: Жером Боатенг (Бавария), Маттиас Гинтер (Фрайбург), Кевин Гросскройц (Боруссия Дортмунд), Марсел Янсен (Гамбург), Филип Лам (Бавария), Шкодран Мустафи (Сампдория), Пер Мертезакер (Арсенал), Марсел Шмелцер (Боруссия Дортмунд)
Ярим ҳимоячилар: Ларс Бендер (Байер), Андре Ҳан (Аугсбург), Марио Гётце, Тони Кроос, Бастиан Швайнштайгер (ҳаммаси Бавария), Месут Озил, Лукаш Подолски (иккаласи Арсенал), Андре Шюррле (Челси), Сидней Сем (Байер)
Ҳужумчилар: Пиер-Мишел Лазогга (Гамбург), Мирослав Клозе (Лацио)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика