Latest news

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  5 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик" News

Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"

"Бухоро" жамоаси посбони Ширинбой Абдуллаев Суперлига-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- "Бухоро" жамоаси мавсумдаги дастлабки учрашувини ўтказди. Дастлабки таассуротлар қандай? "Бухоро" мағлубиятга учрашга лойиқ эдими?

- Биз мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги баҳс ҳам анча яхши ўтди. Биринчи ўйин бўлгани учун икки жамоада ҳам ҳаяжон сезилди. Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлубиятга учрадик. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Бугун икки жамоа ҳам дурангга муносиб ўйин намойиш этганди. Баҳс сўнгида эса хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда фол бор эди дейишмоқда. Тез орада ушбу ҳолат бўйича якуний қарорни билиб оламиз. Дурангга лойиқ ўйин кўрсатган эдик, назаримда.

- ОКМК таркиби жиҳатидан "Бухоро"дан кучлироқ жамоа. "Бухоро"нинг кейинги рақиби эса "Қизилқум" бўлади. Бугунги мағлубият "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдин салбий таъсир ўтказмайдими?

- ОКМК ўтган мавсумда кумуш медалларини қўлга киритганди. Биз бугун яхши қаршилик кўрсатдик, улардан ёмонроқ ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" билан ўз уйимизда ўйнаймиз ва яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга интиламиз.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика