Шик жароҳати сабабли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади
21 feb 2022 00:57
News
Шик жароҳати сабабли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади
"Байер" ҳужумчиси Патрик Шик кейинги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "аптекачилар" матбуот хизмати ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.
26 ёшли чехиялик футболчи Бундеслиганинг 23-туридан ўрин олган "Майнц"га қарши ўйинда (2:3) жароҳат олди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчининг болдир мушаклари шикастлангани аниқланган, шу сабабли у бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.
Шик жорий мавсумда барча мусобақаларда 24 ўйинда 20 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У 28 гол урган Роберт Левандовскидан кейин Бундеслигада иккинчи тўпурар бўлиб турибди.
Link :
Source : twitter.com/bayer04
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments