Шевченко асосий мақсадларидан бири ҳақда гапирди News

Шевченко асосий мақсадларидан бири ҳақда гапирди

Украина терма жамоаси устози Андрей Шевченко бир келиб “Милан”га мураббий сифатида қайтмоқчилигин айтди.

“Бу бир кун амалга ошишини истардим. Буни доимо қалбимда сақлайман ва мухлисларни чин дилдан севаман. Кўрамиз, аммо бу менинг мақсадларимдан бири. Бироқ, айни вақт фақат Украина терма жамоаси ҳақда ўйламоқдаман.

Биз (“Милан”) мавсумни иложи борича яхшироқ якунлашга якунлашга ҳаракат қилишимиз зарур. Барча мухлисларнинг ҳурмати учун майдонда максимал даражада ўйнаш керак.

Кейин эса нима бўлишини ва келажак бизга нималар олиб келишини билиб оламиз”, дейди Шева.

Эслатиб ўтамиз, собиқ форвард 1999-2006 ҳамда 2008-2009 йилларда “россонерилар” шарафини ҳимоя қилди ва миланликлар сафида “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика