Latest news

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  2 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  4 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  13 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  14 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди News

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Турон» (3:1) учрашувидан сўнг «шерлар» жамоаси ҳужумчиси Шерзод Темиров фикрларини билдириб ўтди.

У дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун «Турон» жамоаси ҳам ўзининг яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Аутсайдер дегани бу рақиб жамоага бемалол очко беради, дегани эмас. Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. 1-бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда 2-3 та вазиятдан тўғри фойдаландик ва ғалаба қозондик.

— Нима деб ўйлайсиз, ушбу учрашувда «Пахтакор» ўзининг максимал кучини кўрсатдими?

— Андижондан қайтганимиздан сўнг тикланиш қийин бўлди. Энди яна мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишда давом этамиз.

— «Андижон» билан ўйиндаги мағлубиятни тасодиф дейиш мумкинми?

— Тасодиф? Ўша ўйинда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Шуни ҳисобига ютқаздик. Улар ўз вазиятидан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.

— Ушбу ўйинда «Пахтакор» иккинчи бўлимни бироз кучсизроқ бошлади ва шунинг эвазига «Турон» гол уриб кетди...

— Бу чарчоқ билан боғлиқ.

— Чарчоқ биланми? Мураббийнинг танаффусдаги кўрсатмаси қандай эди? Яъни ҳимоявий ўйин кўрсатиш ҳақида...

— Йўқ, бизда ҳеч қачон ҳимоявий ўйин бўлмаган. Фақат ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шерзод Темировнинг фикрларини хусусида «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрадан изоҳ сўрадик.

"«Турон»нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда", — деди Хюистра.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика