Latest news

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  0 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  1 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  1 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  8 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  4 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

Шерзод Темиров — Гонконг чемпионати, Ривалдо ва Давид Вилья билан учрашув ва олдиндаги ўйин ҳақида News

Шерзод Темиров — Гонконг чемпионати, Ривалдо ва Давид Вилья билан учрашув ва олдиндаги ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 21 март куни ЖЧ-2026 саралаш босқичида меҳмонда Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Гонконг футболи ҳақида гап кетар экан бевосита бу юрт вакиллари билан кечган аввалги учрашувлар кўз олдимизда гавдаланади. Лекин улар тарих. Бугун эса бу мамлакатда ҳам футбол, ички чемпионат ўйинлари яхши даражага чиққан. Клублари эса ОЧЛ, ОФК кубоги каби мусобақаларда қатнашмоқда. Гонконгнинг "Китчи" жамоасида тўп тепаётган ҳамюртимиз Шерзод Темиров бу борада етарлича тасаввурга эга бўлиб, у шу пайтгача жамоаси билан 2 бор совринга эга чиқди. Қолаверса асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Гонконгга қарши ўйини олдидан Шерзод Темировни суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб "Китчи"даги фаолиятингиз қандай кечаётгани ҳақида гапириб берсангиз. Эрондан сўнг у ерга мослашиш қийинчилик туғдирмадими?

- Ассалому алайкум. Авваламбор, барча юртдошларимизга рамазон ойи муборак бўлсин. Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Гонконг клубига қўшилганимга кўп бўлгани йўқ. Янги футболчилар, янгича муҳит, бошқа одамлар барчасига кўникиш вақт талаб қиларди. Лекин мен учун яхши бошланди. "Китчи"га мослашишим ўзим кутгандан ҳам тезроқ амалга ошди. Келишим билан 2 та совринга эга чиқдик. Булар Гонконг ва "Senyor Sheild" кубоги эди. Бунинг ортида катта машаққат бор. Қўлга киритилаётган ютуқлар учун жамоадошларимга, мураббийларга раҳмат айтиб қоламан. Эрон чемпионатига келсак. У ерда ўйинлар кўпроқ курашлар остида кечади. Ҳозир футбол ривожланмаган мамлакат қолмаган. Бу жуда яхши ҳолат деб ўйлайман. Гонконг чемпионатида кўпроқ техник ва интелект талаб қилинади. Бу замонавий футболнинг талабидир. Икки чемпионат жисмоний ва техник жиҳатдан фарқ қилади. 

- Ижтимоий тармоқда Ривалдо ва Давид Вилья билан тушган суратингизни жойладингиз. Улар билан учрашув ва суҳбат ўзгача кечган бўлса керак?

- Улар билан учрашиш болаликдаги орзуларимдан бири эди. Тақдир тақозоси билан клубимизга ташриф буюришди. Ҳужумчилар билан фикр алмашдик. Ўз фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар. Кўпроқ олдинга интилишни, ўз устимизда ишлашимизни таъкидлашди. Жаҳон юлдузлари билан учрашувдан таассуротларни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Шу куни барчаси ажойиб эди. 

- "Китчи" сафида асосий таркиб футболчисига айландигиз. Жамоа билан кубокни ютдингиз. Бу қандай амалга ошди? Клуб қандай рағбатлантирди?

- Барча мухлислар яхши билишади, "Китчи" Гонконгнинг 12 карра чемпиони ҳисобланади. Мамлакатдаги энг зўр клублардан бири. Жамоа олдига ҳар йили олий мақсад қўйилади. Ички чемпионатда, халқаро майдонда барча турнирларни ютиш учун ўйнаймиз. Таркибда рақобат жуда кучли. Ким зўр бўлса, ўша футболчи майдонга тушади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Меҳнат қилиб, сабр қилсангиз кўп нарсага эришасиз. Ҳозирча 2 та мусобақада ғолиб чиқдик. Рағбати ҳам шунга яраша бўлади. 

- Гонконгда легионерларни маҳаллийлаштиришмоқда. Бу омил ўсишга туртки бўляптими?

- Клублар яхши савиядаги легионерларга эга. Масалан Бразилия, Франция, Англиядан келган футболчилар бор. Бу лигани ўсишига катта ёрдам беради. Гонконгда бир неча йиллик шартнома тузишади. Нега дейсизми? Маҳаллийлаштирилган футболчилар тажрибали. Катта режалар қилинади. Ҳозир бу вақтинчалик кўриниши. Бир неча йилдан кейин қандай даражага чиқишини кўрасиз. Сизга клуб томонидан барча шароит яратилса, сиздан фақат ўйин талаб қилишади. Бу шунчак зўр. 

-  Ўзбекистон терма жамоаси 21 март куни Гонконг билан меҳмонда ўйнайди. ОАВларда, футболчиларда бу ўйинга муносабат, руҳият қандай ҳолатда?

- Бундан хабарим бор. Ўйинга барча жиддий тайёргарлик кўряпти. 21 март куни барчасига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. 

- Тарихда қарасак, Гонконг билан охирги 4та ўйинда 3таси дуранг билан тугаган экан, яъни яхшигина бош оғриқ бўлиб келган. Бу сафар Гонконг қайси жиҳатларда Ўзбекистонга муаммо туғдириши мумкин?

- Тарих ортда қолди. Янги тарих ёзиш керак. Орқага эмас, олдинга қараб юриш зарур. Ўйин жуда кичкина стадионда бўлади. Бу Гонконг терма жамоасининг танлови. Улар ўйинга жиддий қарашмоқда. Таркибга барча легионерлари етиб келган.



Абдусалом Джалилов суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика