Latest news

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23 0:1  28 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди" News

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби техник директори Шерзод Райимжонов бугунги трансфер ва жамоадаги янгиликлар ҳақида интервью берди.

"Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Мурод Бобожонов борасида расмий таклиф билан чиқди. Жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтиб кетгач, "темирйўлчилар" ўз сафига ўзбекистонлик ҳужумчини қўшиб олишга қарор қилишди. Шу боис "Нефтчи" клуби Бобожоновни 6 ой муддатга ижарага берди. Агар футболчи ўзини кўрсата олса келишув яна узайтирилиши мумкин.

Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Айнан шу сабабли биз ҳужумчимизни ижарага беришга рози бўлдик. Футболчи "Локомотив" сафида ўзини кўрсатса Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олиши мумкин.

Мурод Бобожонов ҳуқуқий жиҳатдан "Нефтчи" клубига тегишли ва 2 йиллик шартномаси мавжуд. Бу трансфер орқали "Нефтчи" сафидаги ёш футболчиларда ҳам қўшимча стимул пайдо бўлди. Яъни Бобожонов мисолида улар келажакда халқаро мусобақаларда иштирок этишга ишончлари ортди.

"Нефтчи" футбол клуб сиёсатига кўра таркибга бир қатор фарғоналик ёш футболчилар жалб қилинмоқда. 1998-2000 йилларда туғилган маҳоратли ва қобилиятли ўйинчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Бобожонов ижарага берилгач "Нефтчи" клуби тезкорлик билан янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборди. Бугун Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" сафига қўшиб олинганини расман маълум қиламиз.

Бундан ташқари "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада бўлиб турибди. Мураббий у ерда легионерлар билан музокара ўтказади. Агар барчаси яхши ўтса яқин орада "Нефтчи" сафида маҳоратли легионерлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд", - дейди Райимжонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика