Latest news

19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  0 19:25Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  14 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  5 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  3 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  4 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  11 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  41 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7

Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми? News

Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми?

Бугун Суперлига 13-тур доирасида "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтади.

Қизиғи шундаки, худди 1-даврада "Бунёдкор" стадионида бўлгани каби "Пахтакор" ўйингоҳида кечадиган беллашувни ҳам Шерзод Қосимов бошқариб боради.

Эсингизда бўлса, биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Бугун нима бўлишини эса ўйиндан кейин билиб оламиз. Ўйлаймизки, бугунги баҳс ҳам шиддатли ва шунга яраша қизиқ кечади.

Лекин шу ўринда бизни ҳайрон қолдирган жиҳат, Ҳакамлар қўмитаси томонидан бу учрашувга яна Шерзод Қосимовнинг тайинланганидир. Бу ерда яна деб биринчи даврадаги ўйинни ёдга олаётганимиз йўқ. Гап шундаки, Шерзод Қосимов "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги кетма-кет учинчи ўйинида ҳакамлик қилади.

Умуман олганда, бу баҳс Шерзод Қосимов учун Суперлигадаги 7-ўйин бўлади. Қизиғи, Қосимов охирги икки бор "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги баҳсни бошқарган. "Пахтакор" бу ўйинларда бир ғалаба ва бир дуранг қайд этган.

Шерзод Қорсимов Суперлигада бошқарган ўйинлар:
2-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:0
4-тур. "Насаф" - "Металлург" 1:1
6-тур. АГМК - "Қўқон-1912" 0:0
7-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 1:0
8-тур. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
10-тур. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 1:1
13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Албатта, битта ҳакамнинг бир жамоа уй ўйинларига кетма-кет уч марта қўйилиши ғалати. Балки бунақаси футболимиз тарихида биринчи марта рўй бераётган бўлиши ҳам мумкин.

Бу ўринда Шерзод Қосимовнинг айби йўқ. Чунки у ўзини ўзи ўйинларга тайинламайди. Ҳамма гап Ҳакамлар қўмитасига бориб тақаляпти. Бизга маълумки, Ҳакамлар қўмитаси тур учрашувларига ҳакамларни тайинлаётганида ҳар бир деталга эътибор қаратади. Аммо қаторасига уч марта Қосимовни "Пахтакор" уй ўйинига қўйилиши ғалати. Ёки мамлакатимизда дербини бошқара оладиган бошқа ҳакам йўқми?

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика