Latest news

13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  0 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  5 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  62 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  1 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  5 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  11 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  6

Шерзод Насруллаев: "Майдон ҳолати чиройли ўйнашга имкон бермади" News

Шерзод Насруллаев: "Майдон ҳолати чиройли ўйнашга имкон бермади"

Суперлиганинг навбатдаги турида сафарда "Андижон" меҳмони бўлган "Насаф" ортга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шерзод Насруллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин бироз қийин ўтди. "Андижон" бизга яхши қаршилик кўрсатди. Лекин, бундай майдонда пас ўйнашга қийналдик. Натижани ушлаб қолиш учун охиригача ҳаракат қилдик. Ҳа, чиройли ўйнадик демаган бўлардим чунки, майдон яхши ўйин кўрсатишга имкон бермади. Голдан кейин озгина бўшашдик. "Андижон" турнир жадвалининг сўнгги поғонасида кетаётганига қарамасдан уларни йўқотадиган нарсасий йўқ эди. Шунинг ҳисобига қўрқмасдан ўйнашди, олдинга ўтиб кўпчилик бўлиб ҳужум уюштиришди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Интилишда ва меҳнат қилишда давом этамиз",- дейди Насруллаев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика