Шерзод Насруллаев — CAFA, Эронга қарши баҳс, Азмун ва ОКМК билан ўйиндаги ғалаба ҳақида
28 jun 2023 21:53
News
Шерзод Насруллаев — CAFA, Эронга қарши баҳс, Азмун ва ОКМК билан ўйиндаги ғалаба ҳақида
Nasaf Husniddin Alikulov - 3', Matheus Lima - 48' |
Superliga. Round 13 24/06/2023, 20:00 0
:
2
Finished
|
OKMK |
"Аждарлар" футболчиси Шерзод Насруллаев мазкур учрашув ва ФИФА кунларидаги CAFA мусобақаси ҳақида сайтимизга интервью берди.
- Умуман дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги ўйинларингиз ҳақида. CAFA турнири финалида Эрон ҳақиқий кучимизни кўрсатиб бердими?
- Илк турда Ўмонга қарши яхши ўйин кўрсатдим, деб ўйлайман. Мураббий мени марказий ҳимоячи позициясига қўйди. Ёмон ҳаракат қилмадим. Эронга эса муносиб қаршилик кўрсатдик. Ажойиб ўйин бўлди. Биз вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол уриб олганимизда ўйин тизгини буткул ўзгариб кетиши мумкин эди.
- Эрон билан ўйинда улар билан тенг ўйнадик, зарбалар ҳам тенг эди. Уларнинг асосий устунлиги нимада бўлди? Азмун факторими?
- Эрон яккакурашларда кўпроқ устунлик қилди. Иккинчи қаватда ҳужумчилари яхши ўйнади. Азмунда битта имконият бўлди ва фойдаланиб кетди.
- Катанец сизни марказий ҳимоячи ролида ишлатди. Бу позиция сизнинг кучли тарафингиз ҳисобланмайди. Қай даражада ноқулайлик туғдирди?
- Тўғри ҳақиқий позициям қанот ҳимоячиси. Шунга қарамай ёмон ўйин кўрсатмадим. Ноқулайликлар юзага келмади.
- Қаршида "Насаф" ОКМКни мағлуб этди. Рақибнинг бу таркибда майдонга тушиши кутилмагандек бўлмадими? Сияваш, Боаке айнан ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган ижрочилар тушмади илк дақиқадан устунлик мезбонларда бўлди...
- Шунчаки ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бизда ғалабага хоҳиш юқорилиги майдонда кўринди. Уларнинг қандай таркибда майдонга тушишидан хабаримиз йўқ эди. Сиявашни ўрнида Санжар Турсунов тўп тепди ва у ҳам муносиб ҳаракат қилди.
- "Насаф" ўша паллада турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олганди. Қайси марказий учрашувни кўпроқ қайси учрашувни кузатдингиз?
- Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Бизнинг вазифамиз ундан ҳам юқорига интилиш. Иккита ўйин ҳам ажойиб ўтди. "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувини кузатдим.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Comments