Latest news

22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  0 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  3 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12

Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан" News

Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳс ҳақида гапирадиган бўлсак, "Машъал" жамоасининг охирги иккита ўйинини ўрганиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўргандик. Муборакликлар уйда "Қўқон-1912"дан устун келишди ва Қашқадарё дербисида "Насаф"ни мағлуб этишди. Иккита учрашувдаги ғалабадан кейин руҳий томонлама устунлик "Машъал" томонида эди. Бугун бизга баъзи футболчиларимизнинг жароҳат олгани ўз таъсирини кўрсатди. Шу боис кўпроқ Комил Тожиддинов, Шерзод Ғуломжонов каби ёшларга имкон бердик. Ротация устида иш олиб боряпмиз. Бугун жамоамиз охиригача ҳаракат қилди, бунинг учун йигитларга раҳмат. "Машъал" жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

- "Навбаҳор" бош мураббийлигига энди келганингизда Суперлига тажрибаси бироз етишмаяпти деб айтган эдингиз. Бугун шу ҳам таъсир қилдими?

- Мен бу ҳолатни анчадан бери ичимда сақлаб келдим. Нимага десангиз жамоани қабул қилиб олганимда вазият жуда аянчли эди. Биз саккизта ўйиндан бери ижобий натижа кўрсата олмай келаётгандик. Футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқолиб қолганди. Футболчиларга вазият салбий таъсир қилмаслиги учун ҳамма юкни ўзимга олишимга тўғри келди. Чунки "Навбаҳор" мен учун жуда азиз клуб, менга кўп нарса берди.

- Агар раҳбарият сизга ишонишда давом этса, келаси йил нималарни ўзгартирган бўлардингиз?

- Яхши савол бердингиз. Ҳозир қўл остимиздаги мавжуд таркиб билан ишлашга тўғри келяпти. Мавсум якунига етганидан кейин раҳбарият қарори қанақа бўлишини билмайман. Менга ишонч билдириб асосий жамоа топширилгани катта шараф. Чунки "Навбаҳор" - бу бренд. Бизнинг "Пахтакор", "Насаф" каби клублардан кам жойимиз йўқ. Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Ротация эса албатта керак. Ёшларга ишонаман. Футболга нисбатан ўз қарашларим бор ва шуни сингдиришга ҳаракат қиляпман.

- Биламизки, сиз ҳужумкор футболни маъқул кўрасиз. Лекин бугунги ўйинда футболчилар орқага кўп бор тўп узатишди.

- Тўғри таъкидладингиз, тўп билан олдинга ҳаракат қилиш менга ёқади. Машғулотларда ҳам шунинг устида кўп ишлаймиз. Бугун ҳимоя марказидаги иккита асосий футболчимиз йўқлиги сабаб бошқаларни синаб кўрдик. Шу боис дарвозабон орқали ўйнашга мажбур бўлдик. Бундан ташқари "Машъал" ҳам юқори прессинга ўтиб бизни шунга мажбурлади.

Rating: -3   

Comments

   
21 nov 21:09:57
Фарход
Гапга чечан экан, 1 тур колди, тренировка килади ми ,ётиб ухлайдими нима узгаради, 7 урин эмас 8чи урин , еки аксинча 7 эмас 6 чи урин , али хужа, хужа али , келаси мавсумга омад медаллардан бирига сазовор булишни тилаб коламиз
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика