Latest news

23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  45 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14

Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шайманов ва Жасур Ҳасанов “Металлург” билан шартнома тузишди News

Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шайманов ва Жасур Ҳасанов “Металлург” билан шартнома тузишди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси иккинчи ўқув-машғулот йиғинини Тошкент шаҳрида – “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда “Пахтакор” футбол клубига қарашли БЎСМ майдонида ўтказаяпти.

Бугун пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида яхшигина қор ёғиб турган бўлса-да, металлургчилар машғулотларини канда қилишмади. Одатдагидек, куннинг биринчи ярмидаги машғулотлар “Бунёдкор” академияси сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Даставвал футболчилар чигилёзди ҳамда жисмоний тикланиш машқларига эътибор қаратишган бўлишса, машғулотларнинг иккинчи қисми тўп билан ишлаш бўлди. Йиғинда қатнашаётган футболчилар иккига бўлиниб, назорат учрашувида куч синашишди.

Шу нарсани қайд этиш жоизки, иккинчи йиғин давомида клуб раҳбарияти жамоанинг аксарият ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтиришга муваффақ бўлишди. Ўз навбатида клубга янги келган ўйинчилар билан ҳам келишувга эришилмоқда.  Жумладан, Муборакнинг “Машъал” жамоасидаги қатнашуви орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳзод Шайманов, “Локомотив”ни эркин агент сифатида тарк этган Шерзод Файзиев, Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган бухоролик Жасур Ҳасанов “Металлург” ўйинчиларига айланишди. Улардан ташқари йиғинда яна бир қатор ёш, иқтидорли футболчилар қатнашишаяпти.  


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика