Latest news

19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  0 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  9 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  19 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз» News

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз»

«Андижон» клуби Тошкентда «Сурхон»га қарши учрашувда навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ўйиндаги биринчи голни иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов киритганидан хабарингиз бор. У пенальтидан ҳисобни очди ва бу унинг «Андижон» таркибидаги дебют голига айланди. Ўйиндан сўнг Эсановга бир қатор саволлар билан юзландик.

-Шерзод, ўйин сизда қандай таассурот қолдирди? Сиз кутгандек кечдими?

-Суперлигада осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинга етарли даражада тайёрланиш керак, деб ўйлайман.

-Учрашувда пенальтидан гол урдингиз. Ўйиндан олдин мураббий сизга пенальти тепишингизни айтганмиди? Ҳар холда сизни пенальти тепишингизни илк бор кўрдим…

-Учрашувдан олдин мураббийларимиз ким пенальти тепишга ишончи бўлса шу тепсин дейишганди. Ўша вазиятда жамоамиз сардори Владимир Бубаня мени олдимга келиб, «Шер ўзингга ишоняпсанми», деди ва мен ҳа албатта, дея тўпни олдим, гол урдим.

-Шунингдек, «Андижон» таркибидаги илк голингизни урдингиз. Ҳиссиётлар қандай?

-Албатта, хурсандман. Голлар футболчини ўзига бўлган ишончини орттиради.

-0:3 дан кейин ўйин якунига қадар ҳисоб 2:3 га ўзгарди. Учрашув охирида сизда хадик сезилдими? Нима учун бундай бўлди?

-Охирги 15 дақиқа ўйинни рақибга бериб қўйдик. Жуда ҳам бўш ўйнадик. Бунга сабаб 3 та гол билан олдинга ўтиб кетганимиз деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам ғалаба қозондик. Энди бундай хатоларга йўл қўймаймиз. Жамоам билан фахрланаман, ҳамма майдонга бор кучини ташлади.

-«Андижон» дастлабки учта турда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Бу қониқарлими? Фикрингиз қандай, старт бўйича?

-Менимча, ёмон эмас. Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

-Кейинги турда «Насаф»ни қабул қиламиз. Кучли рақибга қарши ўйиндан нима кутяпсиз ва қандай қилиб ютса бўлади, деб ўйлайсиз?

-Албатта, мураббийлармиз томонидан бериладиган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўз уйимизда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва ишқибозларимизни яна қувонтирамиз, Худо хоҳласа.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика