Latest news

13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  17 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2

"Шердор"нинг мавсумдаги биринчи ғалабаси, Холмирзаев сафдан чиқди News

"Шердор"нинг мавсумдаги биринчи ғалабаси, Холмирзаев сафдан чиқди

19 апрель куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 4-тур учрашуви доирасида Самарқанднинг «Шердор» жамоаси Бухоронинг "Ғиждувон” клуби меҳмони бўлишди.
Мавсумни мағлубият билан бошлаган жамоамиз Бухорода “Ғиждувон” жамоаси меҳмони бўлиб муҳим ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида иккала жамоа вакиллари асосан ҳимояга эътибор қаратиб, қарши ҳужумдан ўз имкониятларини синаб кўришди. Иккала жамоа вакилларида бир қатор имкониятлар яратилган бўлсада биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинини кучайтириб бир қатор ҳужумларни амалга оширишди. Асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилган жамоамиз учрашувнинг 88-дақиқасида Санъат Зияевнинг чиройли тўп узатишидан сўнг Санжар Акрамов “Ғиждувон” дарвозасини ишғол қилиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. 0:1

Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари билан ҳаракат қилган бўлсаларда ўйин якунигача ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа “Шердор” мавсумдаги илк муҳим ғалабасини қўлга киритишди.

Ўзбекистон Биринчилиги
4-тур. 19 апрель (якшанба)
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Шердор» (Самарқанд) – 0:1.
243 томошабин
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши) – 7,9, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,0, З. Элибаев (Қарши) – 8,0, Ш. Раджабов - 8
Назоратчи ҳакам: А. Абдуллаев (Тошкент).
Гол: С. Акрамов (89).
Огоҳлантиришлар: Б. Турсунов (20), У. Худойбердиев (80), А. Бобоев (84) – О. Турсунов (20), Т. Дадашев (33), Г. Адамян (66), С. Зияев (67).

«Шердор»: 1. Шухрат Муродов, 15.Озод Турсунов, 2.Бердиёр Абдурашидов, 14.Азамжон Абдурафиков, 5.Дилшод Исоқулов, 17.Дилшод Носиров, 3.Искандар Холмирзаев, 19.Санжар Акрамов, 6. Тимур Дадашев, 7. Санъатилло Зиёев, 10. Шохрух Исломов.

Захира:
13.Адамян Георгий, 11.Азимбек Низомов, 20.Анвар Носиров, 9.Абулфайз Мусаев, 4.Мухриддин Эргашев, 18. Аббос Қаршиев, 12.Сардорбек Жумаев.

Холмирзаев сафдан чиқди


"Шердор" ярим ҳимоячиси Искандар Холмирзаев жароҳати туфайли жамоасининг бир нечта ўйинларини ўтказиб юборaди.

Искандар Холмирзаев Биринчи лига 4-турида "Ғиждувон" билан учрашувда (0:1) оёғидан жароҳат олиб алмаштирилди.

“Шердор”нинг ярим ҳимоячиси тез орада жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга қайтишига умид қилиб қоламиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика