Latest news

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  10 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  117 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

"Шердор" иккинчи босқичга тайёр News

"Шердор" иккинчи босқичга тайёр

Самарқанднинг Биринчи лигадаги вакили "Шердор" иккинчи босқич учрашувларига тайёр.
Биринчи босқични тўртинчи поғонада якунлаган "кўхна шахар" жамоаси кейинги мавсум учун ҳам жамоани жиддий тарзда кучайтирди. 

Давралар оралиғидаги танаффусдан 15 июлда қайтган жамоа уч босқичли тайёргаpликни олиб борди. Биринчи босқич асосан янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва жисмоний ҳолатга қаратилди. 18 июлда "Динамо"га қарши майдонга тушиб 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Таркиб қуйидагича бўлди:
"Шердор": Шуҳрат Муродов, Озод Турсунов, Лазиз Абдуллаев, Элёр Элмуродов, Саддам Боймаматов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Турғун Қобилов, Суюн Сафаралиев, Саънатилло Зиёев, Убайдулла Набиев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов (Жамшид Раҳмонов 70), Ислом Сафаров, Сайҳан Наимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Умид Ҳотамов, Миржалол Лакаев, Шерзод Камолов, Амиржон Аминжонов, Ёкуб Майза, Ловренс Катто

Тайёргарликнинг кейинги босиқчида жамоа асосан Самарқанд вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан бўлиб ўтган "Мустақиллик кубоги" да иштироки билан олиб борилди. "Шердор" ушбу турнирда 6 кун давомида учрашувлар ўтказиб жамоани айнан мана шу турнирда шакллантиpиб олди.

Сўнгги босқич техник тайёргарликка қаратилиб унда жамоа машғулотларда ишлади.

Жамоа таркибига назар ташласак жамоани Аъзам Абдурафиқов, Фаёз Ҳамидов "Динамо" га ўтган бўлса, Жамшид Раҳмонов, Фаёз Баратов, Мунтазери Ҳусаиновлар жамоанинг иккинчи лигасида иштирок этади.

Жамоага Шуҳрат Муродов, Шерзод Камолов, Ислом Сапаров ("Янгиер"), Бобур Насимов, Юнус Суюнов, Жамол Норалиев, Шаҳзод Ашуров ("Динамо"), Исрофил Маматқулов, Жўрақул Муродов ("Шердор 2") лар жамоага келиб қўшилди. 

Тиббий кўрикдан ўтган жамоадан Юнус Суюнов ва Маматқулов Исрофиллар ижобий ўта олмади ва даволаниб сўнгра қайтадан ўтади.

"Шердор" 11 август куни Наманганга жўнаб кетади ва 12 августда биринчи учрашувини "Чуст-Пахтакор" га қарши ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика